Ассалoму Алайкум :)

IMG_7080Ассалому Алайкум ҳурматли ўқувчилар. Янги лойиҳамизга хуш келибсиз. Ушбу саҳифамизда Сизнинг бир пиёла чой устида қурадиган суҳбатларингиз давомида кўтариладиган баъзи бир ҳаётий мавзулар акс этади. Биз Сизнинг истакларингиздан келиб чиққан ҳолда лойиҳани бошлашга қарор қилдик. Умид қиламизки бизнинг лойиҳада кўтариладиган мавзу ва масалалар Сизни беэътибор қолдирмайди.

Posted in Uncategorized | 3 Comments

Актриса Шаҳзода Матчонова Туркияга жўнаб кетди: Унинг турмуш ўртоғи ўзидан беш ёш кичик футболчи бўлиб чиқди

Foto: “Shou-biznes.uz”

Актриса Шаҳзода Матчонова 25 ноябрь куни турмушга чиқди. 1987 йил 8 август куни таваллуд топган санъаткорнинг тўй оқшоми Тошкентдаги «Яккасарой» тўйхонасида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Daryo.uz.

Дастлабки хабарларда куёвнинг исми Омар экани айтилган эди. Интервьюларининг бирида, Матчонованинг ўзи куёв «санъатнинг бошқа тури билан шуғулланувчи оддий инсон» экани ҳақида айтиб ўтган эди.

«Sayyod.com»нинг ёзишича, куёвнинг асл исми Омар эмас, балки Музаффар Машарифов бўлиб, Туркияда истиқомат қилади, маҳаллий футбол клубларидан бирида тўп суради.

Интернетда «Музаффар Машарифов» деб қидирилса, «ВКонтакте», Facebook, Badoo каби ижтимоий тармоқларда 1992 йил 28 сентябрда туғилган бир йигитнинг саҳифалари чиқиб келади.

Саҳифалар йигитнинг селфиларига тўла, уларни кузатиб, Музаффар Машарифов ҳақиқатан ҳам спорт билан шуғулланиши, «Арсенал» (Лондон) футбол клубига ишқибозлик қилиши ойдинлашади, бироқ Туркиянинг қайси футбол жамоасида тўп суриши номаълум.

«Шаҳзоданинг жавобларидан фақатгина у Музаффар билан аввалроқ Туркияда танишгани, айни вақтда ўзи Туркиянинг Истанбул шаҳрида, қайнонаси билан бирга эканини маълум қилганини айта оламан, холос», — деб ёзади «Sayyod.com» сайти муаллифи.

«Нима учун тўйда куёвнинг яқинлари бўлмагани, нима учун у Омар исми билан уйлангани ҳақида эса, лозим топса, Шаҳзода ва Музаффарнинг ўзи маълум қилар. Бу шахсий ва оилавий масала», — дея қўшимча қилган сайт муаллифи.

Фото: «Shou-biznes.uz»

Posted in Shou-biznes | Leave a comment

Вақтинчалик никоҳ мумкинми?

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб портали бўлган Muslim.uz сайти фойдаланувчиларидан бири қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Rossiyaga kelgan odam yolgiz yurmaslik uchun bir ayolga uylansa lekin niyati doimiy yashash emas vaqtincha 1 yilmi yoki 2 yilmi bo’lsa, keyin javobini berib ketsa, jovobini bergani uchun gunohkor bo’ladimi yoki nikohi nikoh bumaydimi, ayrim kishilar 1 yoki 3 kunlik nikoh qilib yotibdi, xullas vaqtinchalik nikoh haqida ma’lumot bersangiz, javob uchun rahmat”.

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Динимиз вақтинчалик никоҳга рухсат бермаган. Никоҳ қуришда абадийликни ният қилиб никоҳ қуриш шарт қилинган. Кейинчалик баъзи шаръий сабабларга кўра ажрашиш мумкин”.

Posted in Hayot ko'zgusi | Leave a comment

«Дев ва пакана» фильмидаги Полвон образи орқали танилган Нодир Саидалиев оламдан кўз юмди

«Дев ва пакана» фильмидаги Полвон образи орқали танилган актёр Нодир Саидалиев 25 ноябрь куни оламдан кўз юмди. У Зангиота туманига қарашли «Кўктерак» қабристонига дафн этилди.

«Бандамиз, бир дақиқадан кейин нима бўлиши фақат Яратганга аён! Нодир билан «Дев ва пакана» фильмида танишгандик. Ўзбекистоннинг мана-ман деган қирққа яқин полвони ичидан режиссёр Жаҳонгир Қосимов шу йигитни танлаб олиб, хато қилмаган экан. Жуда содда, кўнгли очиқ, ҳақиқий покиза инсон эди, раҳматли…», — деб Instagram саҳифасида изоҳ қолдирди қизиқчи ва актёр Обид Асомов.

«Тўққиз ой бирга ишладик. Натижа ёмон бўлмади. Фильм «Киношок» халқаро фестивалида олий совринга сазовор бўлди! Эееҳ, гапирсам гап кўп… Аллоҳ раҳматига олсин! Оиласига сабр-у жамил берсин!», — деб «Дев ва пакана»да Нодир Саидалиевга партнёр бўлган Обид Асомов постини якунлаган.

Фото: Instagram / @asomov_obid

Posted in Shou-biznes | Leave a comment

VIA “Sharq” гуруҳи яккахонларининг хонадонида чақалоқ дунёга келди

420x232_article_1480149719_ZbACZW.jpg

VIA “Sharq” гуруҳи хонандалари Сарвар ва Татьяна ота-оналик бахтига муяссар бўлишди.

Уларнинг оиласида ўғил фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда Protoday нашрига гуруҳ яккахони Сарвар хабар берган.

“Жудаям бахтлиман! Шу кунларга етказганига шукур!”, деб ёзади Сарварнинг сўзларига таяниб нашр.

Фурсатдан фойдаланиб, уларни янги меҳмон билан қутлаймиз!

Фото: Darakchi.uz

Posted in Shou-biznes | Leave a comment

Эр шиддатли бўлса, аёл уятли бўлади

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Бир куни қабулимга бир йигит ҳаяжон билан кириб келиб, мулоҳазали мавзуни кўтариб қолди. У: “Қори ака, жумъа маърузаларида қизларнинг тарбияси тўғрисида кўпроқ гапирмасангиз бўлмайди…”, деб ўз эътирозини билдирди. Унинг бу сўзида яқин вақт ичида қандайдир ҳодиса рўй бергани ва қаттиқ таъсир қилгани сезилиб турарди. Ундан: «Нима бўлди?» деб сўрадим. Йигит: «Кўчада бир машинани тўхтатдим. Ҳайдовчи ёнидаги олд ўриндиқда бир қиз ҳам ўтирганди. Мен айтган манзилга қараб кетарканмиз, беихтиёр олд ўриндиқдаги қизга кўзим тушди. Унинг кийимлари бир аҳволда экан. Шу вақт қиз машина магнитафони тугмаларини боса бошлади. У қилди, бу қилди, анча уринди, ўзи истаган нарсани тополмагач, ёнидаги ҳайдовчига қараб: «Ада, ўзингиз қаранг буни, фалон нарсага қўйинг, мен тополмаяпман», деб қолди. Эътибор берсам, унинг тугмаларни боса олмаётганига тирноқларини ниҳоятда ўстириб олгани халал бераётган экан. Энг ажабланганим шундаки, автомобилни бошқариб кетаётган отаси қизининг кийинишига мутлақо бепарво эди. Шу ҳолат менга қаттиқ таъсир қилди. Наҳотки ота ўз қизини шу ҳолатда кўчага чиқишига, уни ўз ёнида олиб юришга қўйиб берса?! Балки қизини ўқишга, ишга, бозор ёки бошқа ерга олиб бораётгандир. Эҳтимол, ўзини замонавий оталардан ҳисоблаб, қизининг истаганича кийинишига қўйиб беришидан фахрланар ҳам! Мана, жумъа намозларига асосан оталар, хонадон раҳбарлари келишади. Балки улар орасида ҳам қизи, турмуш ўртоғининг очиқ-сочиқ кийинишига эътиборсизлар бордир. Эътиборсизлар ёки бунинг катта маъсият эканини билмаганлар бўлса ўргатиш, унутганларнинг ёдига солиш учун ҳам барчамизга қизлар тарбиясидаги энг нозик томонлар тўғрисида, қиз-жувонларнинг иффати, ҳаёси, имон-эътиқоди, ахлоқ-одобини сақлаш учун ҳақиқий эр йигитлар, оталар, ака-укалар нималар қилмоғи тўғрисида маъруза қилинса», деди.

Ҳақиқатан ҳам, ҳозирги кунда шаҳримизнинг ҳар бир қадамида бу каби ҳолатларни учратиш мумкин. Бозорда ишлайдиган сотувчилар томонидан ҳам худди шундай гаплар тез-тез тилга олинмоқда. Айрим ота-оналар қизларини кийим-кечак дўконига олиб кириб, бир-биридан тор, елкаси, орқаси очиқ ажнабий либосларни кийдириб кўраётганини, ҳатто отаси буларни кийдириб кўриб: «Йўқ, бу ярашмади, бу унчалик одамни жалб қилиб, ўзига тортадиган эмас экан, беўхшов бўлиб қолдинг, яна ҳам яхшироғини, яна ҳам торроғини, яна ҳам калтароғини кийгин», деб тавсия қилаётганига ҳам гувоҳ бўлаётганлар бор.

Инсон замон талаби шу экан-да, деб нима бўлса қабул қилиб кетавермаслиги керак. Аввало, ота-оналар болалар учун масъул. Улар фарзандлар соф фитратда дунёга келишини, ота-оналар уларни ўзларидан келиб чиқиб ё бузишлари, ёки тузатишлари мумкинлигини унутмасликлари лозим.

Орамизда бу каби бидъату хурофотлар, гуноҳу маъсиятлар пайдо бўлса, уларга лоқайд қарамаслигимиз, қўлимиздан келганича уларга қарши чиқишимиз шарт. Акс ҳолда, гуноҳкор бўламиз, нафақат у дунёда, балки бу дунёнинг ўзида ҳам жазомизни олмасдан ўтмаймиз. Бу ҳақда кўплаб ҳадислар, ҳатто Қуръон оятлари келган.

Кези келганда янгиланиб, тобора мудҳиш тус олиб бораётган яна бир эски дардимиз ҳақида тўхталиб ўтсам. Яқинда мебел сотадиган дўкончи танишларимиздан бири шикоят қилиб қолди: «Қори ака, биламиз, анча-мунча амри маъруфлар бўлиб турибди, бу ҳақда кўп айтасиз, лекин барибир шу гаплар камроқ бўлаётгандек туюлмоқда. Тўйларда барча уй жиҳозларини олиш ҳаражатлари келин томонга юкланганлиги барчамизга маълум. Ҳозирги кунда онасининг этагини ушлаб катта бўлган йигитчалар номардларча келин тарафдан ҳамма жиҳозларни, сарфу ҳаражатларни талаб қилаётгани ачинарли. Асосан аёлларимизнинг тизгинсиз орзу-ҳаваси деб чегарадан чиқиш ҳолатлари кўпайгандан кўпайиб бораяпти. Биз эркаклар эса бундай гап-сўзларга ҳеч қандай муносабат билдира олмаяпмиз, буларнинг ёмонлигини билиб туриб ҳам қаршилик кўрсата олмаяпмиз.

Яқиндан бери янги бир одат пайдо бўлиб қолди. Мебел танлашга келин, унинг онаси келарди, энди куёв ва унинг онаси ҳам келадиган бўлишди. Куёв билан унинг онаси мебел дўконида айланиб, у ерда ўнлаб ҳар хил кўринишдаги, ҳар хил мамлакатлардан келтирилган, турли қийматга эга мебелларни кўриб чиқади. Шуларнинг ичидан келин билан онаси бир мебелни кўрсатиб: «Мана бу мебел бўладими?» деб танласа, куёв билан онаси: «Йўқ, бу бўлмайди, бизга ёқмади, бошқасини танлаймиз», дейди. Келин билан она бошқасини танлаб: «Мана буни кўринглар-чи, буниси бизга ёқди», деса, улар яна: «Йўқ, бу ҳам бўлмайди, уйимизнинг ҳажмига тўғри келмайди. Бу кичкина бўлиб қолади, хонамиз ниҳоятда катта, уйимизни ҳайбатига, савлатига ярашадиган мебел бўлиши керак», дейишади. Ахийри келин билан онаси: «Майли, ўзларингга маъқул бўлганини танланглар, кейин гаплашармиз», дейишади. Куёв билан онаси эса ўзлари айтгандек, уйларининг савлатига, ҳажмига тўғри келадиган ўта қимматбаҳо, хориждан келтирилган мебелни танлайди. Келин билан онаси мажбур бўлиб, қуввати етса ўша ерда тўлаяпти, агар етмаса насия қилиб: «Шуни банд қилиб қўйинглар, биз эрта-индин пулини тўлиқ тўлаб олиб кетамиз», деб кетишаяпти. Биз-ку, мебел сотганимизга хурсандмиз. Лекин янги пайдо бўлаётган бу одат бориб-бориб юртимиз, миллатимиз, мўмин-мусулмонларимизнинг, айниқса, эркакларнинг номига доғ бўлиб тушади-ку! Шу кетишда келажак авлодимизни нималар кутаяпти экан?! Беш-ўн йилдан кейин қандай ҳолат юзага чиқар экан, деб ҳайрон бўлаяпмиз. Шу муаммони яна ва яна кўтариб чиқсангиз. Куёвларимиз ўз йигитлик ғурурини, оталар эркаклик ғурурини, оналар эса ўзларининг аёллик, қайноналик мақом-мартабасини билса, ҳурмати, обрў-эътиборини сақлашга ҳаракат қилса. Арзимас молу дунё учун, арзимас уйнинг жиҳози учун бор-йўғидан воз кечиб юборавериш – одамгарчиликка ҳам тўғри келмайдиган иш эмасми?» деб мулоҳаза билдирди.

Ҳақиқатан ҳам, ҳозирда мана шу каби ҳолатлар кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Тўғри, улар тўғрисида кўп маротаба айтилмоқда, амри маъруфлар қилинмоқда. Уларни эшитиб, бунга амал қилаётганлар озроқ бўлса ҳам бор, алҳамдулиллаҳ. Айрим ижобий ўзгаришлар ҳам кўзга ташланмоқда. Биз буларни инкор этолмаймиз.

Аммо бундай ижобий ўзгаришлар жуда ҳам оз. Биз истардикки, шариат талабларига мувофиқ қилиб иш тутувчилар кўпайса, ҳақиқий йигитлар, ҳақиқий эркаклар, ҳақиқий мусулмонлар ўзларининг мусулмончилик, эркаклик ғурури, шаъни, обрў-эътиборини арзимас молу дунёга, чой-чақага ёки хориждан келтирилган бирор-бир жиҳозга алмаштириб юбормасалар. Булар келажакда ботмонлаб, қанча-қанча мол-дунё сарф қилиб бўлса ҳам топилмайдиган обрў, маънавий тарбия, қолаверса, имон-эътиқод шартидир.

Исҳоқжон БЕГМАТОВ
«Тўхтабой» жоме масжиди имом-хатиби,
Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,
«Олтин Қалам» ХI Миллий мукофоти соҳиби

Posted in Hayot ko'zgusi | Leave a comment

Архивдаги ўйин

big_8892091.jpg

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари фуқаролардан келиб тушган аризага асосан ўтказилган тадбирда бевосита хизмат вазифасини бажариш учун пора олган Алибек Муллаев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳамда унга воситачилик қилган Каримжон Расуловни қўлга олди, деб ёзади “Ҳуқуқ” нашри.

А.Муллаев 2015 йил бошида Давлат архиви Марғилон шаҳар бўлими директори лавозимига тайинланган. К.Расулов эса Қўштепа туманидаги собиқ ширкат хўжаликларидан бирида бош ҳисобчи лавозимида ишлаган, ширкат хўжалиги тугатиш комиссиясининг аъзоси сифатида архивга тез-тез қатнаб турган чоғларида А.Муллаев билан танишиб қолганди.

К.Расулов шу йил март ойининг ўрталарида архивга ўз иши билан боради ва фарғоналик таниши С.Тошқулов билан кўришади. Таниши кадастр ҳужжатларини тайёрлатмоқчи бўлиб, Фарғона шаҳрининг Бешбола маҳалласида яшовчи фуқароларнинг ҳовли уйларига ер ажратиб берилгани хусусидаги қарорлар архивдан чиқмаётганини, улардан кўчирма олишолмаётганини айтади. К.Расулов “Архив директори оғайним, ишларингни ҳал қилишга ёрдам беришим мумкин. Аммо ҳар бир фуқаро хизмат ҳақига бир млн. сўмдан бериши керак”, дейди. С.Тошқулов икки нафар фуқаронинг ҳужжатларига қўшиб, 300 АҚШ доллари келтириб беради. К.Расулов пулларни архив бўлими директори А.Муллаевга бериб қўяди. Бир неча кун ўтиб, С.Тошқулов яна уч нафар фуқаронинг паспортлари нусхалари ва яна 400 АҚШ доллари олиб келиб беради. К.Расулов бу пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлайди.

Орада С.Тошқулов Фарғона шаҳрига туташ собиқ боғдорчилик ширкат хўжалигидан ер олиб уй қурган фуқароларга ҳам қарордан кўчирмалар тайёрлаб беришни сўрайди. “Иштаҳаси карнай” бўлиб бораётган К.Расулов ўн олти нафар фуқаронинг уй-жойига чиқарилган қарорлардан кўчирма нусха олиб бериш учун архив директорига 300 доллардан – жами 4800 АҚШ доллари келтириб беришни талаб қилади. Ундан аввалги, бешболалик фуқароларнинг уй-жойларига қарорлардан кўчирмаларни ҳам ҳанузгача ололмаган С.Тошқулов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилади. Сўнг К.Расулов билан телефонда боғланиб, Ёзёвонда кўришади. Унга махсус ишлов берилган 4800 АҚШ доллари, фуқароларнинг паспорт нусхаларини беради. Жиноят устида ушланган К.Расулов ушбу пулларни архив директорига бериш учун олганини айтиб, ихтиёрий равишда тадбирда иштирок этади. Директор билан телефонда боғланади. Келишилган жойда ундан пулларни олган А.Муллаев ҳам жиноят устида ушланади.

Суд ҳукми билан А.Муллаев ҳамда пора олишида воситачилик қилган К.Расуловга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Posted in Jinoyat va jazo | Leave a comment

Kun tarixi

25 ноябрь
Таваллуд топганлар
1835 – америкалик саноатчи Эндрю КАРНЕГИ (1835 — 11.8.1919)
1844 – немис автомуҳандиси Карл Фридрих БЕНЦ (1844 — 4.4.1929)
1925 – актриса Нонна МОРДЮКОВА (1925 — 6.7.2008)
1981 – испаниялик футболчи, 2010 йилги Жаҳон ва 2008, 2012 йиллардаги Европа чемпиони ХАБИ АЛОНСО
Вафот этганлар
1950 – даниялик ёзувчи, 1944 йилги Нобель лауреати Йоханнес Вильгельм ЙЕНСЕН (20.1.1873 — 1950)
1956 – кинорежиссёр Александр ДОВЖЕНКО (11.9.1894 — 1956)
1959 – франциялик актёр Жерар ФИЛИП (4.12.1922 — 1959)
1974 – бирмалик элчи, 1962-71 йилларда БМТ бош котиби У ТАН (22.1.1909 — 1974)
1984 – америкалик савдогар, харидорлар учун аравачаларни ўйлаб топган Сильван ГОЛДМАН (15.11.1898 — 1984)
2005 – Шимолий Ирландиялик афсонавий футболчи, 1968 йилги “Олтин тўп” соҳиби Жорж БЕСТ (22.5.1946 — 2005)
Тарихдаги воқеалар
1867 – Альфред НОБЕЛЬ ўзи томонидан ихтиро қилинган динамитни патентлади
1969 – Жон ЛЕННОН Британия империяси Орденини қайтариб берди
1975 – Голландия Суринамга мустақиллик тақдим этди
1985 – режиссёр Карен ШАХНАЗАРОВнинг машҳур “Зимний вечер в Гаграх” фильми тақдим этилди. Унда бош ролларни Евгений ЕВСТИГНЕЕВ ҳамда Александр ПАНКРАТОВ-ЧЕРНЫЙлар ижро этганди
1992 – АҚШда бош ролларни Уитни ХЬЮСТОН ва Кевин КОСТНЕР ижро этган “Тансоқчи” (“Телохранитель”) фильми чиқарилди
Об-ҳаво рекорди
Тошкент — мин=-15,4°C (1932), макс=25,5°C (1992);

Posted in Kun tarixi | Leave a comment

Kun tarixi

24 ноябрь
Таваллуд топганлар
1861 – немис жарроҳлиги асосчиларидан бири Август БИР (1861 — 12.3.1949)
1880 – 1932 йилдан Саудия Арабистон қироли ИБН САУД АБД АЛЬ-АЗИЗ (1880 — 9.11.1953)
1888 – америкалик машҳур руҳшунос ва ёзувчи Дэйл КАРНЕГИ (1888 — 1.11.1955)
1925 – голландиялик физик ва муҳандис, 1984 йилги Нобель лауреати Симон ВАН ДЕР МЕР (1925 — 4.3.2011)
1926 – америкалик физик, 1957 йилги Нобель лауреати ЛИ Чжэндао
1934 – бастакор Альфред ШНИТКЕ (1934 — 3.8.1998)
1941 – КВН ўйини бошловчиси Александр МАСЛЯКОВ
1954 – сербиялик кинорежиссёр, актёр ва мусиқачи Эмир КУСТУРИЦА
Вафот этганлар
1958 – англиялик давлат арбоби, 1937 йилги Нобель тинчлик мукофоти лауреати Роберт СЕСИЛ (14.9.1864 — 1958)
1991 – Англиянинг Queen гуруҳи яккахони Фредди МЕРКЬЮРИ (5.9.1946 — 1991)
2004 – ёзувчи (“Аэропорт”, “Отель”) Артур ХЕЙЛИ (5.4.1920 — 2004)
Тарихдаги воқеалар
1874 – америкалик Жозеф ГЛИДДЕН тиканли симга патент олди
Об-ҳаво рекорди
Тошкент — мин=-16,0°C (1916), макс=26,8°C (1922);

Posted in Kun tarixi | Leave a comment

Андижонда энди туғилган қизини 6,1 млн сўмга сотаётган аёл қўлга олинди

Foto: Andijon viloyat bojxona boshqarmasi axborot xizmati

Одам савдосига қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида давлат божхона хизмати органлари томонидан доимий чора-тадбирлар олиб борилмоқда, деб ёзади Андижон вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Яқинда Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ана шундай жиноятлардан бири ўз вақтида фош қилинди.

Мўмай даромад орттириб қолишга уринувчи баъзи кимсалар бола асраб олиш учун жорий қилинган амалдаги тартибларни четлаб ўтиб, фарзандталаб инсонларга гўдакларни пуллашга ҳаракат қилмоқда.

Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи Шаҳло Қосимова (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) эндигина туғилган қиз чақалоғини сотишни режалаштирди. Харидор топишда эса унга Дилдора Муинова ёрдамга келди.

Андижон шаҳридаги вилоят перинатал маркази олдида тезкор тадбирга жалб қилинган «харидор» билан учрашув белгиланади. Шаҳло ва унинг жиноий шериги Дилдора чақалоқни 6,1 миллион сўмга пуллаётган пайтда божхоначилар томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг ҳукми билан қилмишига яраша жазо тайинланди.

Фото: Андижон вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати

Posted in Jinoyat va jazo | Leave a comment

Ўз жонига қасд қилган одамга жаноза ўқиладими?

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб портали бўлган Muslim.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“O’z joniga qasd qilganga janoza namozi õqiladimi?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Ўзини ўзи ўлдириш катта гуноҳдир. Лекин бундай гуноҳни содир қилган шахс бизнинг эътиқодга кўра диндан чиқиб кетмайди. Шундай бўлса-да, уламоларимиз бундай гуноҳдан қайтариш учун бу каби гуноҳни қилган кишига бош имомлардан бошқалар жаноза ўқисин дейишган”.

Posted in Hayot ko'zgusi | Leave a comment

Асал ойидан қайтган Фарҳод Алимов фарзандлари билан кўришди

420x232_article_1479878460_O9jmle.jpg

Райҳон ва Фарҳод Алимовлар 5 ноябрь куни пойтахтдаги “Атланта” ресторанида никоҳлари муносабати билан ош бериб, 13 ноябрь куни асал ойини ўтказиш учун Дубай шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Бир неча кун аввал Дубайдан қайтган Фарҳод Алимов фарзандларини соғиниб, уларнинг ҳузурига ошиқди, дея хабар беради Даракчи Protoday нашрига асосан.

Фарҳод Алимов фарзандлари билан тушган суратни Инстаграмдаги саҳифасига жойлаб, уларни жуда соғингани ҳамда Тошкент бўйлаб сайр қилишганини айтиб, хэштеглар қолдирган.

vcaxlyja8fswjer2lhnpmc32s.jpg

Фарҳод Дубайда тушган суратлари остига ҳам фарзандларини соғинганлиги ҳақида хэштеглар қўйган.

Фото: Darakchi.uz

Posted in Shou-biznes | Leave a comment

Она кўнгли болада – бола кўнгли далада…ми?!

420x232_article_1479790374_F-tsuq.jpg

Бир қўшнимиз бор, ўртаҳолгина ҳаёт кечиради. Қўлидан келмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Кези келганда устачилик ҳам қилиб кетаверади. Хуллас, бола-чақаси билан ҳалол меҳнат орқасидан кун кўради. Ҳар бир инсонда бўлгани каби унда ҳам орзу-ҳавас осмон қадар экан. Тўғри, орзуга айб йўқ. Лекин инсон аввало ҳою-ҳавасга берилмай ҳаётга реал қараш кераклиги унинг мисолида яна ўз исботини топди.

Кимнингдир гапига кириб Қозоғистонга ишлашга боришга қарор қилди. Йўл ҳаражатлари учун битта қўй сотди. Камига Қозоғистонда иш борлигини айтган, қўшни қишлоқда яшовчи кишиникига кунда қатнайди. Шу тариқа ҳафта-ўн кун ўтди-ю, қўшнимиз кўринмай қолди. Болаларидан сўрасам Қозоғистонга кетганини айтди.

Саксонни қоралаган касал онасининг оҳу-зорлари ҳам, аёлининг кўзёшлари ҳам, болаларининг эланиб-ёлворишлари ҳам уни фикридан қайтара олмабди. Барибир ўз айтганидан қолмабди. У кетганидан кўп ўтмай, онасининг соғлиғи ёмонлашиб, аҳволи оғирлашди. Уни кўришга борганларнинг айтишича, фақатгина, Қозоғистонга ишлашга кетган ўғли Баҳромни сўраб алаҳсираётган экан. Маҳалламиздаги ёши катта онахонларнинг сўзларига кўра, Турдиҳол момо ўғлидан хавотир олаётгани учун жон таслим қилиши қийин кечаётган экан. Тўшакка михланган кампир орадан бир ойларча вақт ўтгач оламдан ўтди. Қўшнимиз Баҳром акадан эса дарак йўқ. Турдиҳол момонинг таъзиясида қишлоқдаги ёши улуғ отахонлар бош ирғаб, “Баҳромбойга қийин бўлди, онасини сўнгги манзилга кузатолмади. Бунинг юки оғир бўлади-да” каби гапларни айтиб, пичирлашарди…

Турдиҳол момо вафотидан бир ойларча ўтиб, ўғли Баҳром Қозоғистондан қайтиб келди. Онасининг ўлими ҳақида билмайди, эшитмаган, қишлоқнинг бошида машинадан тушиб, яхши кайфиятда сумкасини орқалаганча, бемалол юриб келмоқда. Унинг юз-кўзидан соғинч ҳислари жўш уриб турибди. Бизнинг уйимиз қишлоққа киришда уларникидан битта олдинги уй бўлганлиги, кўчага қараганлиги сабабли ўтган одам аниқ-тиниқ кўринади. Кўринмай ўтиб кетишнинг иложи йўқ. Қолаверса, “ён қўшни – жон қўшни” деган гап бор халқимизда, айниқса, Баҳром ака ҳар сафар кўчадан ўтаётганда албатта бизникига бирров кириб, озгина гаплашиб чиқиб кетади.

Бу гал ҳам шундай бўлди. Уни кўришим билан музлаб кетдим, қалбимда ғалати ҳислар пайдо бўлди, ич-ичимдан унга ачиндим!

Баҳром ака онасининг ўлимини эшитса, қай аҳволга тушар экан-а! Буни ўйласам, юрагим орқага тортиб кетарди.

– Сизга нима бўлди, нега кайфиятингиз йўқ қўшни, ўтинг кечга отамлашамиз, дея бўлган ишлардан бехабар, кулди Баҳром ака. Унга нима деб жавоб қайтаришни ҳам билмайман.

– Ҳаммаси жойида, ҳеч гап бўлгани йўқ, фақат бироз бошим оғрияпти, – дея жавоб қайтара олдим холос. Бўғзимга тиқилиб келаётган сўзни чиқара олмадим. Онасининг ўлими ҳақида айтишга тилим бормади. Бир дунё қувонч билан уйи томонга кетди.

Барибир кўнглим бўлмади. Бироз таскин бераман, далда бўламан деган мақсадда унинг орқасидан ҳовлиси томонга юра бошладим. Баҳром ака шошганича уйига кириб кетди…

Унинг орқасидан уйига кирсам, аёли Фарида янга ва болалари сассиз йиғлар, аҳром ака эса ранги оқариб, кўзларида ёш билан ўксиб-ўксиб бўзларэди. Унга сабрли бўлишини айтдим.

– Онамни охирги манзилга кузатолмадим, фарзандлик бурчимни бажаролмадим, энди қандай яшайман, – дея фарёд чекарди.

Орадан ярим соатча вақт ўтди. Ҳеч ким оғиз очиб, бирор сўз демади. Баҳром ака бироз ўзига келди, сумкасини очиб аёли ва фарзандларига олиб келган совғаларини бера бошлади-да, бирданига уҳ тортиб, яна йиғлай бошлади.

– Мана бу рўмолни онамга олиб келгандим, дея қўлидаги рўмолни юзига босганча яна ўкириб юборди. . Сумкасидан конфет ва шунга ўхшаш ширинликларни чиқариб, болаларига бера туриб, пакетга солинган тахминан бир килограмлар атрофидаги новвотни қўлига оларкан “буни ҳам онам учун олгандим” дея яна йиғлаворди. Унга қўшилиб аёли ва фарзандлари ҳам эзилиб йиғлашарди. Уларни кўриб беихтиёр кўзимга ёш олдим.

Баҳром ака мен билан суҳбат қура туриб, Қозоғистонга ишлаш учун бориб, топиб келган пули йўлкира учун сотган қўйининг пулидан ҳам кам эканлигини, қолаверса, ўзга юртда мусофир бўлиб, не-не азоб-уқубатларни бошидан кечирганини сўзлаб берди. Бундан-да ёмони, онасини сўнгги манзилга кузатолмагани унга бир умрлик сабоқ бўлганини афсус ва надомат билан, кўзларига ёш олиб гапирди. У кетаётганида онаси орқасидан “кетма Баҳромжон болам” деганча, илтижоли қараб қолгани кўз олдидан кетмаётганини айтди. “Онанинг кўнгли болада – боланинг кўнгли далада” деганлари шу бўлса керакда.

Баҳром ака ўзга юртда кўрган-кечирганларини гапира туриб, ҳар бир инсон ўз юртида, оила, қариндош-уруғ, ёру-дўстлар бағрида соғ-саломат юришининг ўзи энг катта бахт эканлигини вақтида англаб етиш кераклигини бот-бот такрорлади. Қолаверса, бугун ишлайман, ҳалол меҳнат қиламан деган одамга Ўзбекистонда ҳам чет элда ишлаб топиб келинган пулдан кўра кўпроқ маблағ топиш учун барча шароитлар яратилгани ҳақида гапириб, охирида шундай деди:

– Буни англаб етиш учун менга ўхшаб, ўзга юртда сарсон-саргардон бўлиб қайтиш шарт эмас…

Қиссадан ҳисса шуки, бош бориб деворга тегмасдан олдин кўзни очиб, борига шукур қилиш лозим. Зеро, шукроналикда гап кўп.

Абдурасул Қўчқоров,
Самарқанд вилояти
Darakchi.uz

Posted in Hayot ko'zgusi | Leave a comment