Александр Лукашенко Самарқандга ташриф буюрди

Беларусь президенти Александр Лукашенко 6 октябрь, пайшанба куни ишчи ташриф билан Ўзбекистонга ташриф буюрди. «Газета.uz» хабарига кўра, бортида Беларусь давлат раҳбари бўлган самолёт Самарқанд аэропортига қўнди.

Беларусь президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Александр Лукашенкони Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев кутиб олган.

Александр Лукашенко Шоҳи Зинда хотира мажмуаси ёнида жойлашган Ҳазрати Ҳизр қабристонига ташриф буюриб, Ислом Каримов қабрига гуллар қўйди. Шундан сўнг йиғилганлар Ўзбекистон Биринчи Президенти хотирасига бир дақиқа сукут сақлади.

Шундан сўнг Александр Лукашенко Форумлар саройига ташриф буюриб, Ислом Каримов сурати остига гуллар қўйди. Шу ерда Лукашенко Ўзбекистон Биринчи Президенти турмуш ўртоғи Татьяна Каримова билан мулоқотда бўлиб, унга ҳамдардлик билдирди.

Фото: belta.by

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s