Англиядаги пляжда ўлик сув париси топилди

Англиядаги  пляжида ўлик сув париси топилди

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Пол Жонс ўзининг шахсий саҳифасида Англиянинг Грейт-Ярмут шаҳрида, Норфлок графлигига тегишли пляжда сув парисининг жасадини топиб олгани ҳақида хабар берди, деб ёзмоқда Qalampir.uz.

Унинг сўзларига кўра, ушбу сув парисини пляжга тўлқинлар келтириб ташлаган. Сув парисининг бош ва дум қисми гарчи у нобуд бўлган бўлсада, унчалик зарарланмаган. Бироқ унинг кўкрак қафасида чириш бошланган. Бу ўз ўрнида унинг сувда узоқ вақт жонсиз ҳолда қолиб кетганидан далолат беради.

Ғаройиб сурат ва видео ижтимоий тармоққа жойлаштирилгач, тармоқ ичида катта баҳс бошланди. Кимдир бундай топилмалар аввал ҳам бўлганини айтса, бошқалар пляждаги сув париси эмас, денгиз мушуги яна бошқалар эса бу шунчаки қўғирчоқ, деган фикрни билдиришган.

Англиядаги  пляжида ўлик сув париси топилди

Аслида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг яна кўпчилиги пляжда ётган жонзотни сув париси, деган бўларди. Бироқ кўпчиликни Пол Жонснинг аккаунтидаги қўрқинчли қўғирчоқлар сурати иккилантирди. Бундан ташқари, у ижтимоий тармоқлардаги “Horror and Halloween DIY” гуруҳининг аъзоси саналади. Айни гуруҳда эса Хэллоуин байрамига аталган қўрқинчли қўғирчоқлар ясаш ҳақидаги кўпгина машғулотлар мавжуд.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s