Бегона эркакнинг пуштини хотинига қўйиш

besplodie.jpg

Савол: Тиббий кўрик натижалари эрнинг бепуштлиги, хотиннинг фарзанд туғиши мумкинлигини кўрсатди. Замонавий илм-фан эса, бундай ҳолатда бегона эркакнинг пуштини хотиннинг бачадонига сунъий йўл билан юбориш орқали ҳомила пайдо қилиш имкониятига эга. Ҳар бир эр-хотиннинг фарзанд кўришга бўлган истагини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг умидини шу йўл билан рўёбга чиқариш шаръан жоизми?

Жавоб: Сунъий уруғлантириш табиий ҳолларда — имконият бўлмаган ёки соғлиқ тақозо қилган ҳолларда эркакдан уруғ олиб аёлнинг бачадонига солиш дегани. Бунинг икки тури мавжуд. Биринчиси жоиз. Бу никохда бўлган эр-хотиннинг ўртасидаги мазкур амалиётни ўтказишдир. Иккинчиси шаръан ножоиз. Яъни, никоҳи бўлмаган эркакнинг уруғини солиш.

Ҳозирги илм-фан сунъий йўл билан уруғлантириш борасида, шаръий никоҳ орқали эр-хотин бўлганлардан ташқари, бегона эркак ва аёлнинг ҳам уруғ ва тухум хўжайраси бир-бирига сунъий йўл орқали чатиштирилиб фарзанд туғдириш ҳолатлари кузатилмокда. Маълумки, эркак ва аёлнинг шаръий никоҳсиз жинсий яқинлик қилишлари зино ҳисобланади. Бегона эркак билан аёлнинг бевосита қўшилишлари ҳаром саналганидек, билвосита, яъни, сунъий йўл билан уруғларини бир-бирига чатиштириш ҳам ҳаромдир. Шундай экан, беникоҳ эркак билан аёлдан сунъий йўл орқали туғилган фарзанд ҳам зинодан туғилган деб ҳисобланади.

«Сўраган эдингиз» китобидан

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s