Йиғлаб туриб, табассум қилинг — чиройли кўринади

Гоҳида инсон кетган кишиларни соғиниб йиғлайди. Лекин бир инсон ўзидан кейин келадиганларни соғиниб йиғлагандир. Ё Аллоҳ! У зотга саловот ва салом юбор!

* * *

Сен улар кутганларидан-да ростгўй бўлсанг-у, улар сен кутганингдан-да ёлғончи бўлсалар алам қиларкан.

* * *

Аёлнинг шахсияти, у кўп илмли, тарбияли бўлганда ва кўп озор чекканда ўзгаради.

* * *

Баъзи одамлар бундай бўлишади: Агар сен улардан афзалроқ бўлсанг, сенга ҳасад қилишади. Агар сен улардан қуйироқ бўлсанг, сенга мутакаббирлик қилишади.

* * *

Қўйлар умрини бўридан қўрқиб ўтказади. Охирида қўйларни еювчи чўпоннинг ўзи бўлади.

* * *

Бу замонда “эҳтиром” сўзи тўғри тушунилмаяпти. Баъзилар уни “заифлик” деб шарҳлашяпти. Баъзилар уни “фойда, манфаат” деб ўйлашяпти.

* * *

Ҳар бир нарса ўзгариши мумкин. Аммо ҳис-туйғуларида содиқ бўлганлар (яъни ҳис-туйғулари чин бўлганлар) бундан мустасно. Улар ҳеч қачон ўзгармайдилар.

* * *

Агар ҳаёт қийин бўлмаганида онамизнинг қорнидан йиғлаб чиқмаган бўлардик.

* * *

Инсон йиғлаб турган ҳолида табассум қилса, чиройли кўринади. Ўзи кулади-да, кўз ёшлари юзидан оқиб тушади.

* * *

Агар сенда кучли зеҳн ва аччиқ хотиралар бўлса, сен ер юзидаги бахтсиз инсонлардан бири экансан.

* * *

Ҳар бир таниган нарсанг ҳақида гапиришинг шартмас. Лекин ҳар бир гапираётган нарсангни билишинг, танишинг шарт.

* * *

Қудуққа туфлама! Эҳтимол бир кун келиб ўзинг ҳам ўша қудуқдан сув ичарсан.

* * *

Олма ерга тушганда, ҳамма “Олма ерга тушди” деди. Фақат бир киши “Нега тушди?” деди.

* * *

Дўст учун қурбон бўлиш қийин иш эмас. Лекин қурбон бўлишга лойиқ дўст топишинг қийин.

“Роваиъул фикр” саҳифасидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Фото: Qadriyat.uz

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s