Муфтий Усмонхон Алимов дунёдаги энг нуфузли мусулмонлар рўйхатидан ўрин олди

Иордания Қироллик стратегик ислом тадқиқотлар маркази томонидан жаҳоннинг энг нуфузли мусулмонларининг янги 500 талик рўйхати эълон қилинди. 2016 йилги рейтингдан Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов ҳам ўрин олган, деб хабар бермоқда Qadriyat.uz.

Рейтингда Ал-Азҳар шайхи Аҳмад Тоййиб етакчилик қилди. Иккинчи поғонани Иордания қироли Абдуллоҳ ибн ал-Ҳусайн банд этди. Учинчи ўрин Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул-Азиз ал-Саудга насиб этди. Рўйхатга, шунингдек Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Афғонистон президенти Ашраф Ғаний, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, Чеченистон президенти Рамзан Қодиров, Озарбайжон муфтийси Оллоҳшукур Пошшозода, Россия муфтийси Равил Ғайнуддин, Тожикистон муфтийси Саййидмукаррам Абдулқодирзода ҳам киритилди.

Нашрнинг 2016 йилнинг энг муҳим воқеалари рўйхатида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафот санаси киритилган. Шунингдек, Рио-2016 ёзги олимпиа ўйинларининг мусулмон ғолиблари қаторида 13 нафар ўзбекистонлик спортчилар ўрин олган.

Жаҳоннинг энг эътиборли мусулмонларининг 500 талик рўйхати 2009 йилдан бери Иордания Қироллик стратегик ислом тадқиқотлар маркази томонидан тузиб келинади. Муфтий Усмонхон Алимов 2009 йилдан бери рейтингдан мунтазам ўрин олиб келади.

Усмонхон Алимов 1950 йил 1 январда Самарқанд вилоятида туғилган бўлиб, 1982-83 йилларда Бухородаги «Мир Араб» мадрасасида, 1983-87 йилларда эса Тошкент ислом институтида, 1989-90 йилларда Марокашдаги «Каравайин» университетида таҳсил олган. 1987-2000 йиллар давомида Паяриқ туманидаги «Имом Бухорий» масжидида имом-хатиб, 2000 йилдан эса Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг Самарқанддаги бош вакили вазифасида фаолият олиб борган. 2006 йил 8 август куни эса Усмонхон Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига тайинланган.

Муфтий Усмонхон Алимовдан ташқари, жаҳоннинг энг эътиборли мусулмонларининг 500 талик рейтингидан Ўзбекистондан 2009 йилги илк рейтингда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, 2013 йили эса Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов жой олган.

Фото: Qadriyat.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s