Яқин қариндошлари томонидан ўлдирилган покистонлик аёллар тарихи (Юраги беморлар кўрмасин!)

Диққат! Материал табиий кадрларга эга! Юраги беморлар кўрмасин!

Покистонлик Мабин Ражу ўз синглисини ўлдирганлигини тан олди. У буни “оила ор-номусини сақлаб қолиш” мақсадида амалга оширган. Унинг таъкидлашича, 18-ёшли қизнинг ўлими бу ҳолатда ягона тўғри йўл бўлган. Қиз христиан динидаги эркакка турмушга чиққан.

У синглисини ортиқча қийнаб ўтирмади – отди-қўйди. “Менда бошқа йўл йўқ эди”, – дейди йигит. Унинг оиласи эса бу хатти-ҳаракатни ҳаттоки оқлаган.

Покистонда “оила ор-номуси” сабаб қотилликлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Агарда 2013-чи йилда анъаналар қурбонига 869 киши айланган бўлса, 2015-чи йилда бу рақам 1184 ни ташкил қилди. Ва ҳар гал – бу ўзининг тарихига эга бўлган воқеалардир.

                              Фото: K.M. Chaudary / AP

Лахор шаҳрилик Хассан Хон тириклайин ёқиб юборилган ўз рафиқаси Зинат Рафиқнинг суратини кўрсатмоқда. Буни унинг онаси амалга оширган.

Қиз ота-онасининг розилигисиз Хассанга турмушга чиққан. Онаси қизининг устидан керосин қуйиб, ёқиб юборди.

                                  Фото: Asim Tanveer / AP

Модель Қандил Балочнинг суратини унинг синглиси кўрсатмоқда. Қандил камбағал деҳқонлар оиласида туғилиб, катта бўлган. Бироқ синглисининг сўзларига кўра, у ҳар доим катта мақсад сари ҳаракат қилган ва кучли ирода ҳамда эркин фикрлаш билан ажралиб турган.

Қандил уни доимий равишда калтаклаган эрини ташлаб кетиб, фотомоделлик билан шуғуллана бошлади. Бироқ қизни акаси қидириб топиб, “оиласини шарманда қилгани учун” отиб ўлдирди.

                                Фото: Asim Tanveer / AP

Покистонлик модель Қандилнинг онаси ҳалок бўлган қизининг бошида.

                                      Фото: Asim Tanveer / AP

21-ёшли Соня Биби ота-онаси томонидан танланган йигитга турмушга чиқишдан бош тортган. Қизни кўплаб куйиш жароҳатларидан Мултан шаҳридаги касалхонада қутқариб қолишмоқчи бўлди. Ушбу фотосурат олинганидан бир ҳафта ўтиб, у вафот этди.

                                      Фото: Anjum Naveed / AP

Покистонлик журналист мобиль телефонида Самия Шахиднинг суратини очди. У Буюк Британияда, иккинчи эри билан истиқомат қилган. Покистонлик аёл ўз юртига келганида, отаси собиқ эри томонидан уни зўрлашни ва ўлдиришни ташкиллаштирди.

2015 йилда мингдан зиёд Покистондаги аёллар “оила ор-номуси” сабаб қурбонга айланишди. Жиноятларнинг аксарияти уларнинг ака-укалари ёки ота-онаси томонидан амалга оширилади.

                                      Фото: K.M. Chaudary / AP

Буревал шаҳрида истиқомат қилувчи эркак ўз рафиқаси Муқаддас ҳақида ҳикоя қилиб берди. У ўзининг онаси сабаб ҳалок бўлган.

                                    Фото: Shakil Adil / AP

17-ёшли Таслим Солангини Карачи шаҳрида ўлдиришди. Қизнинг суратини унинг онаси кўрсатмоқда. Покистонлик қизни итларга талатиб, сўнг унинг отаси кўз ўнгида отиб ўлдиришган.

                                    Фото: K.M. Chaudary / AP

Таслимнинг яна бир сурати. Онасининг айтишича, қотилликни унинг акаси амалга оширган. Аниқланишича, йигит синглисининг христиан динидаги эркак билан ишқий муносабатларда экани ҳақидаги миш-мишлар ва айбловларга чидай олмаган.

                                    Фото: K.M. Chaudary / AP

28-ёшли Самиа Лахор шаҳридаги тез тиббий ёрдам машинасида ёруғ оламни тарк этди. Икки фарзанди бор аёл уни доимий равишда калтаклаган эри билан ажрашмоқчи бўлади. Покистонликнинг онаси қизига ёрдам беришини ваъда қилган, бироқ бунинг ўрнига оила ор-номусини ўйлаб қотилни ёллади.

                                                                                  Фото: Shakil Adil / AP

Шифокор 14-ёшли Нур Жаҳонни Карачи шаҳридаги касалхонада кўздан кечирмоқда. Уни икки амакиваччаси отиб кетишган. Қиз унга турмуш қуриш ҳақидаги таклифни рад этгач, бу қариндошларига ёқмади. Жароҳатларга қарамай, у тирик қолди.

2015 йилда Покистонда ҳар куни ўртача учта “оила ор-номуси” сабаб қотиллик рўй берган. Ҳаммаси бўлиб 1096 аёл ва 88 та эркак ҳалок бўлди. Аммо кўпчилик жиноятлар ҳақида полиция хабар беришмайди ва натижада қотиллар жазосиз қолади.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s