Саратон Хитой ўтлари ёрдамида даволанди

 Фото: Wikipedia

Хитой, Буюк Британия ва Франциядан бўлган халқаро олимлар гуруҳи гомохарингтонин (ННТ) моддаси миелоидли оққон ремиссиясини (касаллик аломатларининг вақтинча заифлашуви) чақиришини аниқлашди. Омацетаксин мепесуццинат номи остида ҳам маълум бўлган бу модда Cephalotaxus harringtonii игнабаргли ўсимлигида бўлиб, хитойлик тиббиётчилар томонидан қон саратони билан курашда ишлатилган. Тадқиқот ҳақида Science Translational Medicine журнали хабар берди.

ННТнинг синовлари, ушбу дори воситаси озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифатини санитар назорат қилиш Бошқармаси (FDA) томонидан доимий миелоидли оққон билан оғрувчи беморларни даволаш учун қўллашга тавсия қилинишига туртки берди. Ушбу касаллик дори воситаларига ўта чидамли бўлиб, у билан кимётерапияси ёки ствол ҳужайраларини кўчириб ўтказиш орқали курашиш мумкин, деб ҳисобланади. Бироқ омацетаксин мепесуццинат саратон ўсимталари ривожланишини пасайтириши кўрсатиб берилди.

Тадқиқотчилар турли дори воситаларининг лейкоз билан оғриган беморлардан олинган салбий ҳужайраларга бўлган таъсирини таҳлилдан ўтказишди. Барча тест натижалари орасида саратонга қарши ННТ энг самарали курашувчи восита экани аниқланди. Дори воситаси ҳаттоки ўта тажовузкор оққон формасига ҳам таъсир кўрсатди. Олимлар омацетаксин шунингдек, зарарланган ген ёрдамида синтезланувчи нуқсони бор оқсилнинг синтезини ҳам босиб туришини аниқлаганлар.

Мутахассислар шунингдек, агарда ННТни ўсимтага қарши бўлган сорафениб дори воситаси билан бирлаштириб қўлланилса, у ҳолда сичқонларда шишнинг катталашуви тўхтаб қолишини ҳам исботлашди. Клиник тадқиқотда комбинациялашган даволаш услуби 24 бемордан 20 да бутунлай ремиссияга олиб келган.

Олимларнинг тахмин қилишича, улар томонидан олинган натижалар лейкоз билан оғриган беморларни шахсан ҳар бирига мўлжалланган алоҳида даволаш усулини ишлаб чиқишга ёрдам беради.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s