Қабрни босиб ўтиб кетиш ҳақида…

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб портали бўлган Muslim.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Дадам 1989 йил дунёдан ўтган. Яқинда қишлоқдаги жанозадан кейин қабристонга майитни кўмиш учун борганимда одамлар дадамни қабрини босиб ўтиб кетаётганини кўрдим. Мен бир неча йиллардан буён намоз ўқийман. Қишлоқдошларимни яхши билганим учун уларни тахоратли ҳолда қабристонга чиққанлигига шубхам бор. Бетахорат одамлар дадамнинг чўкиб кетган қабрини босиб юрганига ғазабим келди. Дадам қишлоқдошларимиз орасида жуда яхши обру ва этиборга эга бўлган, диний ва дунёвий илм соҳиби эди. Шундан сунг эртаси куни мен қабристонга бориб дадамни чўкиб кетган қабрини бошқатда одамлар босиб ўтмаслиги учун атрофини тозалаб тупроқ билан кўтариб қўйдим. Тўғри ёки нотўғри иш қилганлигимни билмадим. Динимизда бунинг хукм кандай?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Барча фақиҳлар қабрни босишни макруҳ эканига иттифоқ қилишган. Чунки маййитнинг ҳурмати учун қабр шаръан эҳтиром қилинган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангизнинг чўғ устида ўтириб, (чўғ) унинг кийимини куйдириб, баданига етиши қабр устида ўтиришидан кўра яхшироқ деганлар”, дедилар”. Имом Муслим ривоят қилган. Шунингдек, чўғ ёки қилич устида юриш қабр усти юришдан кўра яхшироқдир деган маънода ҳадсилар ворид бўлган. Сиз қабрни тўғирлаб тўғри қилгансиз. Лекин қабрга тош қўйиш каби кераксиз ортиқча сарф-харажат қилиш исроф ҳисобланади”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s