Ҳовлидаги қабр сири ёки мудҳиш қотиллик тафсилоти

Картинки по запросу плачущий мужчина фото

Декабрь ойининг иккинчи санаси. Куни билан шифохонада турмуш ўртоғини шифокорларга кўрсатиб, даволанишга ётқизиш билан овора бўлган Ҳайдар Ўрмонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ижарада яшайдиган хонадонга бемажол бир аҳволда қайтиб келди. Дарвозадан кириб келганида хонадон соҳиби Самандар Исроилов унга пешвоз чиқиб, ижара ҳақи борасида гап очди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

– Тошкентда яшайдиган укам оғирлашиб қолибди. Уни кўриб келишга бормоқчи эдим. Шунга ижара ҳақини олдинроқдан берсангиз, дегандим.

Бу гапни эшитган Ҳайдар оғир хўрсиниб, ҳаётдан норози бўлган одамдай ҳорғин қиёфага кирди.

– Кўриб турибсиз, Самандар ака, хотинимни касалхонага ётқизиб келяпман. Доригаям анча пул кетди. Сал шоширмай турсангиз, ўша 120 мингни қилиб бераман.

– Мениям тўғри тушунинг. Укамни кўргани бормасам бўлмайди. Менга пул керак. Бир амалламасангиз бўлмайди, – оёғини тираб олди Самандар ака.

Ҳайдар қараса, 60 ёшдан ошган хонадон эгаси талабидан қайтадиган ҳолатда эмас. “Хўп”, деб қутулмоқчи бўлган Ҳ.Ўрмонов пулни тезлаштиришга ваъда берди.

Эртаси куни уйга келганида Самандар ака уни чақириб, яна ижара ҳақини сўради. Ҳайдар эртаси куни ҳам сўралган пулни топа олмади. Ижарадаги уйга келиб, хонадон соҳибига пул топа олмаганлигини айтганида, ўртада келишмовчилик келиб чиқди. Даҳанаки жанг олишувга айланиб, Ҳайдарнинг қўллари кекса, ожиз аҳволдаги С.Исроиловнинг бўйнига чанг солди. Уни ерга йиқитиб, бир муддат бўғиб турди. Самандар ака типирчилай-типирчилай, ахийри ҳолсизланиб, қўлларини икки ёнга ташлаб юборди. Шундан сўнг Ҳ.Ўрмонов унинг бўйнини бўшатиб, ўлганлигига яна бир карра ишонч ҳосил қилиш учун текшириб кўрди. У ўйлагандай хонадон эгаси жон таслим қилган эди. Энди Ҳайдарни мурдадан қандай қилиб қутулиш фикри банд қилган эди. Ўйлай-ўйлай бир қарорга келди. Ҳамма нарсани режалаштириб олиб, марҳумни томорқага кўмди.

Бир қарашда, Ҳ.Ўрмонов ўша вазиятда ўзини қўлга ололмай, шундай жиноятга қўл ургандек туюлиши мумкин. Бироқ унинг “таржимаи ҳоли”га назар ташлайдиган бўлсак, бу кимса муқаддам қилмишлари учун икки бора судланган, қилаётган хатти-ҳаракатларининг оқибати нима билан тугашини яхши биларди. Шунинг учун бўлса керак, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, хонадон соҳибига тегишли уяли телефон аппаратлари, антенна, қозон, ўчоқ, темир-терсак ва шу каби жами 10 млн. сўмга яқин мол-мулкни талон-торож қилади. Бу ҳам етмагандай, С.Исроиловга тегишли фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, талон ва пенсия гувоҳномаларини ҳам қўлга киритиб, ҳовлидаги тандир ичига яшириб қўяди.

Уйидан жой берган инсоннинг умрига зомин бўлиб, яна ҳеч нарса бўлмагандай унинг хонадонида яшаб юрган Ҳайдар Самандар акани сўраганларга уни Тошкентга даволаниш учун кетганлигини айтади. Маҳалла-кўй ва хонадон соҳибининг қариндош-уруғларини ўзи тўқиган уйдирмаларига ишонтириш учун С.Исроиловга тегишли уяли алоқа рақамидан турли мазмундаги смс-хабарларни жўнатиб туради. Лекин ҳовлидаги қабр сирини узоқ яшира олмасди. Тез орада унинг қилмишлари ошкор бўлиб, барчасини бўйнига олишига тўғри келди. Суд томонидан Ҳ.Ўрмоновга нисбатан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Фото: avatarko.ru

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s