“Билмайин босдим тиканни…”

Картинки по запросу беременная женщина фото

Хумора (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам бошқа қизлар каби бир оиланинг бахтли бекаси, ширин-ширин фарзандларнинг онаси бўлиши мумкин эди. Аммо бундай бўлмади. Тарбиясидаги эътиборсизлик, табиатидаги енгилтаклик ҳаётини издан чиқарди. Кимларнингдир қўлида эрмак бўлишига олиб келди. Энг ёмони, нопок йўлга кириб қолди. Оқибатда жиноятга қўл уриб, она деган номга доғ туширди. Албатта, буларнинг барига фақат қизнинг ўзи айбдор эмасди. Оиласи, яқинлари, атрофдагиларнинг лоқайдлиги унинг йўлдан озишига сабаб бўлди…

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, Хуморанинг шаҳвоний нафс йўриғига юриб, ҳомиладор бўлиб қолганидан хабар топган онаси Мўйиба опанинг фиғони фалакка чиқди. Она юрса ҳам, турса ҳам шу ҳақда ўйлай бошлади. Чақалоқни боқиб олай деса, бу шармандалик бир умр гарданида юради.

Шундан бир пайтда таниши Кибриё унинг жонига оро кирди. У Қарши туманида яшовчи қариндошларидан бири бола асраб олмоқчи эканлигини айтиб қолди. Мўйиба опа ундан ўша қариндоши билан таништириб қўйишни илтимос қилди.

Зиёда опа беш йилдан буён ўғли фарзанд кўрмаётганлигидан изтироб чекарди. Келинининг жавобини бериб юборай деса, бечора эсли-ҳушли, ажойиб аёл. Қолаверса, ўғли ва келини бир-бирини қаттиқ яхши кўради. Шу сабабли ўғлининг оиласини сақлаб қолиш учун бола асраб олиш ниятида юрганди.

Кибриёнинг хабаридан сўнг Зиёда опа Хумора билан учрашди. Хумора аёлни уйига, онасининг олдига бошлаб келди. Суҳбат асносида Мўйиба опа турмушидан нолиб, Зиёда опага бироз ҳасрат қилди. Қизини шармандаликдан қутқариш, қолаверса, бегуноҳ боланинг уволига қолмаслик учун уни туғилгач, бирор яхшироқ оилага фарзандликка бериш ниятида эканлигини, қизи ҳам бунга розилигини билдирди. Зиёда опа чақалоқнинг ҳужжатлари билан боғлиқ масалани кўтарганида, Мўйиба опа туғруқхонада ишловчи таниш шифокор орқали барча ҳужжатларни ўзи тайёрлаб беришини, фақат харажатларини тўлашга ёрдамлашиб юборса бўлганини айтди. Бу гап Зиёда опага маъқул келса-да, боланинг саломатлигини билиш мақсадида Хуморани аввал тиббий текширувдан ўтказишга қарор қилди. Улар Қарши шаҳридаги оилавий поликлиникага бориб, Мўйиба опанинг таниши Манзура Собирова билан учрашишди.

Келишилганидек, Зиёда опа тиббий текширув, боланинг соғлом дунёга келиши учун барча сарф-харажатни бўйнига олди. Хуморанинг кўзи ёригунга қадар унинг ҳолидан хабар олиб, пул билан таъминлаб турди. Хатто Манзурага туғруқ харажати, дея олдиндан 200 минг сўм пул ҳам бериб қўйди.

2015 йилнинг 30 март куни Хуморани тўлғоқ тутди. Мўйиба опа шифокорга қўнғироқ қилганда, у тўғри уйига келишларини айтди.

Мўйиба йўл-йўлакай Зиёда опага қўнғироқ қилиб, қизини дард тутаётганлигини, бироз пул олиб, ортидан етиб келишини тайинлайди.

Мўйиба опанинг катта қизи Дилафрўз йўловчи машинада Зиёда опани Манзура Собированинг уйига олиб келди. Аёл туғруқхонага бораяпман, деб ўйлагани учун дастлаб бу ерга нега келганини тушуна олмади. Кейин барчасини англаб етди. Шифокорнинг барча гапдан хабари борлигига ишонч ҳосил қилди.

– Суюнчи беринг, момоси, набирали бўлдингиз. Қўчқордек ўғил туғилди. – Мўйиба опа қучоғини очиб, Зиёда опани бағрига босди. – Энди шифокорни рози қилайлик. 300 минг сўм пул беринг.

Зиёда опа пулни узатди. Кейин ўзини чиндан набирали бўлгандек ҳис қилиб, Манзура Собировага 20 минг ва унга ёрдам берган аёлга 10 минг сўм суюнчи пули берди.

– Чақалоқни уйга олиб кетсангиз бўлади, – деди шифокор Зиёда опага.

– Ҳужжатсиз олиб кета олмайман. Бирор нима ёзиб бермайсизми? Ҳеч бўлмаса тилхат ёзиб беринглар, – деди Зиёда опа. Мўйиба опа шифокорни четга тортиб, келишиб олди.

– Битта танишим бор. Харажатидан қочмасангиз, гувоҳнома тайёрлашга ёрдам беради. Ҳозир эса чақалоқни олиб, бемалол уйга бораверинг.

Мўйиба опа гувоҳнома масаласини ҳал қилиш учун анчагина тер тўкди. Аммо уринишлари бесамар кетди. Манзура Собированинг “таниши” ҳадеганда гапга кўнмади. Тўғрироғи, у қонунга хилоф иш қилишни истамади. Бу орада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари чақалоқ савдосидан хабар топиб, тергов, суриштирув ишларини бошлаб юборишди. Она-бола Мўйиба Ҳатамова ва Хумора Қувватова шифокор Манзура Собирова билан тил бириктириб, Зиёда Ҳайдаровага чақалоқни пул эвазига беришганлиги исботини топди.

Жиноят ишлари бўйича Нишон туман суди Мўйиба Ҳатамовага жиноий хатти-ҳаракати учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, шартли равишда 2 йил синов муддати белгилади. Худди шунингдек, Зиёда Ҳайдаровага ҳам 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, унга ҳам шартли равишда 2 йил синов муддати белгиланди. Хумора Қувватова 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиб, унга ҳам шартли равишда 2 йил синов муддати белгиланди. Манзура Собировага эса амнистия акти қўлланилиб, жазодан озод қилинди.

Фото: bpinform.ru

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s