Пошнали калишлар — миллий маҳсулотимиз янгича қиёфада

14484651_10207950053484835_7018477921760979168_n.jpg

Бугун ҳар бир соҳа янгилик қилишга, замон билан ҳамнафас қадам ташлашга интилмоқда. Ишлаб чиқариш соҳасинику, айтмаса ҳам бўлади. Жаҳоннинг кўзга кўринган брендлари билан рақобатга дош бера оладиган маҳсулот яратиш бугун тадбиркорларимизнинг асосий мақсадига айланган, деб хабар бермоқда Hordiq.uz.

Қадимдан ота-боболаримиз, момо-бувиларимиз учун асосий пойабзал ҳисобланган калиш маҳсулотини деярли ҳар биримиз яхши таниймиз. Чунки, бу маҳсулотдан ҳозирда кам фойдаланилаётган бўлсада, бутунлай бозорларимизни тарк этганича йўқ. Уддабурон ишлаб чиқарувчилар эса калишнинг умрини узайтириш учун унга янгича кўриниш беришди. Янгича дизайндаги калиш сурати Facebook тармоғида эълон қилинган бўлиб, муаллиф «Ушбу маҳсулотни ўзингиз номланг» дея изоҳ қолдирган.

Маълумот учун, манбада ушбу маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши ёки савдога чиқарилгани ҳақида хабар берилмаган.

Фото: Hordiq.uz

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s