Россияда катталар учун болалар боғчаси очилди

 Фото: Олег Наумов / ТАСС

Россиянинг Новосибирск шаҳрида катталар учун биринчи болалар боғчаси пайдо бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Муассаса маҳаллий туманлардан бирида дастурчи Евгений Пятковский томонидан очилди. Унинг сўзларига кўра, бу Россиядаги биринчи шундай жойдир. “Менинг қизим катта мамнуният билан болалар боғчасига боради. Дўстларимиз билан фикрлашиб, ҳақиқий бахт жуда олис ёшликда қолиб кетганига иқрор бўлдик. Шу ердан катталар учун болалар боғчаси яратиш фикри пайдо бўлди”, – деди у. Пятковский шунингдек, бундай болалар боғчаси тармоғини Москва ва Санкт-Петербургда ҳам очиш ниятида.

Маҳаллий ошхона менюсида эса бўтқа (каша), турли пишириқлар, какао каби маҳсулотлар бор. Тарбияланувчилар учун асосий кўнгилхушлик пластилинлардан турли шакллар ясаш, куйлаш ва бошқа ижодий машғулотлардан иборат. Ёш бўйича ҳар бир гуруҳга ўнтадан киши жойлаштирилган боғчада мактабгача таълим муассасаларида аввал ишлаган тарбиячилар меҳнат қилишади. Бу ерда бир сутка қолиш эса уч минг рублга тушади. Таъкидланишича, боғчага асосан 28-40 ёшлардаги эркаклар ва 23-30 ёшдаги аёллар эътибор қаратган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s