Тошкентдаги ресторанлардан бирида ишловчи маврикиялик йигит “Голос” лойиҳасида ҳакамларни лол қолдирди

420x232_article_1475925937_Ft63vr.jpg

Россиянинг “Первый” телеканалидаги “Голос” лойиҳасида асли маврикиялик бўлган, айни пайтда Тошкентдаги ресторанлардан бирида ишловчи Хенсли Пойнен иштирок этди. Унинг ижросидаги “Wake me up” қўшиғи Григорий Лепс, Дима Билан, Полина Гагарина ва Леонид Агутиндан иборат ҳакамлар ҳайъатини лол қолдирди, деб ёзади Darakchi.uz.

Хенсли қўшиқни бошлаши билан Полина Гагарина уни танлашини маълум қилиб, у томонга ўгирилди. Бироздан сўнг Леонид Агутин ҳам Хенслига устозлик қилиш истагини билдирди. Хенслининг ажойиб ижроси уларнинг барчасига манзур бўлган эди.

Қўшиқни ижро этиб бўлгач, Хенсли асли маврикиялик эканлигини, айни дамда Тошкент шаҳридаги ресторанлардан бирида қўшиқ куйлашини айтди. Леонид Агутин “Тошкент бу шаҳар номими ёки ресторан?” деб савол берди. Бунга жавобан Хенсли Тошкент Ўзбекистон пойтахти эканлигини айтди. Леонид Агутиннинг бу саволи бироз мантиқсиз эшитилди. Сабаби, мазкур лойиҳада бундан аввал ҳам бир неча марта тошкентлик хонандалар иштирок этган.

Полина Гагарина Хенслининг ёнига бориб, уни танлашини сўради. Табиийки, Хенсли Полинанинг илтимосини ерда қолдирмади.

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s