Тошкентда тунги вақтда ноқонуний фаолият кўрсатаётган интернет кафе ва компьютер клублари аниқланди

6e902133f434299.jpg

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 18 февралда “Тошкент шаҳрида интернет тармоқлари ва компьютер орқали хизмат кўрсатувчи хўжалик субьектларининг фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 146-сон қарори чиққан эди.

Ушбу қарорга кўра, мазкур йўналишда фаолият олиб борувчи интернет кафе ва компьютер клублари кечаси соат 21:00гача иш олиб бориши белгиланган. Афсуски, ушбу қарорнинг бажарилиши ўрганилганда, унинг талабларини ҳали-ҳамон бузиб келаётган хўжалик юритувчи субъектлар борлиги аниқланмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Хусусан, туманларда ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан 2016 йил 3-6 октябрь кунлари шаҳардаги 63 та “интернет кафе” ва “компьютер клуб” фаолияти ўрганилганда:

Миробод тумани Фитрат кўчаси, 28-уйда жойлашган «ZOIR-SIDDIQ BIZNES PLYUS» МЧЖга қарашли “Сhicago” компьютер ўйингоҳи 3 октябрь куни соат 23:00 да ва Миробод кўчаси, 27/9-уй, 1,2,3-хонадонларида жойлашган “ART INTER TRAYD” МЧЖга қарашли “PRAYM TIME PLAYSTATION” компьютер ўйингоҳи 5 октябрь куни соат 21:20 да;

Юнусобод тумани 14-мавзеда жойлашган « PLAYSTATION -3» компьютер ўйингоҳи 3 октябрь куни соат 23:00 да ва 11-мавзеда жойлашган “GAME CLUB” компьютер ўйингоҳи 3 октябрь куни соат 23:30 да;

Яшнобод тумани Усмон Носир кўчаси, 13-уйнинг ертўла қисмида жойлашган «PLAYSTATION» компьютер ўйингоҳи 6 октябрь куни соат 23:10 да (7 нафар фуқарога хизмат кўрсатаётганлиги);

Яккасарой тумани Братислава кўчаси, 2-уйда жойлашган “VOLCANO GAME” МЧЖга қарашли “ADRENALIN NET” компьютер ўйингоҳи 6 октябрь куни соат 22:30 да (17-18 нафар фуқарога хизмат кўрсатаётганлиги);

Шайхонтоҳур тумани Лабзак кўчасида жойлашган “RESPECT” компьютер ўйингоҳи 5 октябрь куни соат 22:30 да фаолият юритаётганлиги аниқланди.

Тунги соат 21:00 дан кейин фаолият юритганлиги аниқланган ушбу хўжалик субъектларига нисбатан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилди ва жиноят ишлари бўйича тегишли судларга юборилди.

Ушбу йўналишда тунги рейдлар давом эттирилади.

Фото: Tashkent.uz

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s