Тўй қилаётган йигит мебель, парда ва гилам каби нарсаларни келин тарафга олдириши тўғрими?

Islom.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Тўй қилаётган йигит мебел, парда, гилам ва бола туғилса бешик ва 5 ёшгача киядиган кийимларни келин тарафга олдириши ҳаром амал ҳисобланадими? Шу ишларни қилган йигит Аллоҳга осийлик қилган бўладими?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Сиз зикр қилган нарсаларни келин тарафга юклаш шаръан жоиз эмас. Юкласа зулм ҳисобланади. Агар ўзлари кўнгилдан чиқармай ориниб берсалар, олиш ҳаром ҳисобланади.

Абу Ҳанифа Рақоший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мусулмон кишининг чин дилдан рози бўлиб бермаган молини олиш ҳалол бўлмайди” дедилар». Байҳақий ривояти.

Бир вақтлар йигит тараф келиннинг ота-онасига қалин пули бериши урф бўлган. Қалин пули пора ҳисобланади. Вақтлар ўтиб куёв томон келин томонга солиқ солгандек ҳамма нарсани юклаб қўйди. Бу ўз зиммасидаги нарсани адо қилиш ўрнига, ноҳақдан бировнинг зиммасига мажбурият юклаш ҳисобланади. Бу очиқ-ойдин зулм. Энди шариатимизни ҳукмини ушлаш вақти келди. Ҳаммамиз Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Бахтиёр оила” китобларидаги келин ва куёвнинг ҳақлари, қайнота ва қайнона хизмати ҳақида келгани ҳукмларга амал қилишимиз керак”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s