Хоразмда гиёҳванд модда сотувчи тўда қўлга олинди

3799683.jpg

Ўзбекистон Республикаси куч органлари вакиллари Хоразмда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи йирик жиноий гуруҳни қўлга олишга қаратилган операцияни амалга оширдилар. Жиноий уюшма наркотик моддаларни етиштириш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланганлиги таъкидланмоқда, деб ёзади Hordiq.uz Спутникка асосан.

Маълумотларга кўра, жиноий гуруҳ саккиз кишидан иборат бўлиб, улар гиёҳванд моддалар транспортировкаси ва савдоси билан шуғулланувчи тармоқланган тизимни йўлга қўйган. Жиноий гуруҳ фаолиятига боғлиқ илк маълумотлар 2016 йилнинг бошларида олинган: ўшанда тезкор гуруҳ ходимлари Хоразм вилоятининг «Саримой» постида 39 дона гугурт қутисига тақсимланган 75,1 граммдан зиёд наша(марихуана)ни Тошкентдан Урганчга олиб ўтмоқчи бўлган икки нафар жиноятчини қўлга олган эди. «Шундан сўнг ўтказилган суриштирув ишлари давомида тезкор гуруҳ ходимлари ушбу гиёҳванд моддаларни харид қилмоқчи бўлган шахснинг кимлигини аниқлашган ва унинг кўрсатмаларидан сўнг яна 8,56 грамм наша борлиги маълум бўлган. Шунингдек, вилоят бўйлаб кенг кўламда тафтиш ишлари ўтказилган. 24 манзил бўйича текширув ишларини олиб борган куч ходимлари томонидан катта миқдорда наша ва бошқа гиёҳванд моддалари аниқланган. Шунингдек, текширув давомида ноқонуний тарзда сақланган пневматик тўппонча ва икки дона милтиқ ўқи топилган», — дея таъкидлади куч тузилмаларидаги манба. Жиноий гуруҳнинг барча аъзолари 7 йилдан 13 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Фото: Hordiq.uz

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s