Бой берилган давр

бой_берилган_давр.jpg

Инсонга ўлчовли умр берилар экан, уни қадрлаб яшаш азизу мукаррамлик олиб келиши табиий. Ҳалол меҳнат билан топилган даромад озгина бўлса ҳам хотиржам яшаш бахтини инъом этади.

1.000 АҚШ долларини кимдир бир йиллаб, кимдир бир ойда ишлаб топар. Қайси бир хонадонга бир йиллик, яна қай бирига бир ойлик тирикчилик. Кимгадир эса уч-тўрт чекимлик, ўткинчи, янаям аянчлиси эса, вужудни заҳарловчи оғу. Гарчи қийналиб топса-да, оиласи, фарзандлари насибасини ана шундай нопок йўлга сарфлаб қўйиб, кейин надомат чекиб юрганлар ҳам бизнинг замондошларимизки, оз бўлса-да, уларнинг орамизда борлигидан баъзан афсус чекасан, деб ёзади Диёнат нашри.

Суд курсисида ўтирган Акром Очилов (исм-шарифи ўзгартирилган)нинг уч нафар фарзанди бор. Ўзи расман бир жойда ишламайди. Унда-бунда меҳнат қилиб топган пули эса рўзғор учун от билан туя бўлмас. Аммо “ўрганган кўнгил”, дегандай унинг бошқалардан сир тутувчи бир “касаллиги” бор эди-ки, тирикчиликдан қисиб-қимтиса-да, унинг касофатидан қочиб қутулолмасди.

Минг машаққатлар билан йиғиб-терган 1.000 АҚШ долларини қирғизистонлик танишига “наркотик” учун бериб юборганда ҳам заррача ачинмади. Чунки, у бундан авваллари ҳам бир неча бор топган-тутганини шу йўлда сарф қилган. 308, 20 граммни ташкил этган, кўп миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ҳам айни дамда истеъмол қилиш билан бирга сотишни мўлжаллаганди.

Ижтимоий хусусияти жиҳатидан ўта оғир жиноят турига кирувчи, божхона назоратини четлаб, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказишда иштирок этиб, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сотишга суиқасд қилишга қаратилган хатти-ҳаракатлари билан қонунларни четлаган бу кимсанинг ақли гўё энди киргандай.

Мана, охирги манзилга ҳам етиб, А. Очилов қонун билан юзлашиб турибдики, қилмишидан пушаймонлиги юз-кўзидан яққол аён. Ҳатто қонуний енгиллик берилишини сўраб умидвор боқади.

Нафақат ўзи, балки бошқалар ҳаёти, соғлиғи, келажаги, тақдири учун жиддий хавф солиши мумкин бўлган, бутун ет куррасида энг нопок ва заҳарли модда сифатида тақиқланган гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланганлигидан надомат чекади.

Қонун эса адолатга таянади. Жиноятга жазо муқаррарки, суд А. Очиловнинг қилмиши учун 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Лекин бу ҳаммаси эмас. Сим тўрлар ортида ўтгувчи, бой берилган бу даврнинг, айтиш жоиз бўлса, фарзандлар олдидаги масъулияти, оиладаги ўрни, жамиятда борлигининг заволи ҳам унинг гарданида.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s