Боксчи Санжар Раҳмонов профессионал рингдаги олтинчи ғалабасини қўлга киритди

 Фото: instagram.com/dcblackkobra

8 октябрь куни Лас-Вегасда (АҚШ) Sin City Showdown бокс кечаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов ҳам рингга кўтарилди.

27 ёшли андижонлик спортчи шу вақтгача мағлубиятга учрамаган 23 ёшли америкалик Жонатан Дайнонгга қарши жанг олиб борди. Олти раунд якунларига кўра, ҳакамлар Раҳмоновни ғолиб деб топди, деб хабар қилмоқда Газета.уз.

Айни пайтда Санжар Кичик Флойд Мейвезерга тегишли Mayweather Promotions промоутерлик компанияси жангчиси ҳисобланади. Раҳмонов таниқли америкалик мураббий Дьюи Купер қўл остида машғулот олиб бормоқда.

«Санжар ажойиб жанг олиб борди. Унинг рақиби ҳаваскор боксда яхши бэкграундга эга эди, профессионалда ҳам бирор маротаба ютқазгани йўқ. Санжар учун бу яхши беллашув бўлди.

Нима учун уни «War» (Уруш) деймиз? Мен унга ҳужумкор усулидан келиб чиқиб худди шундай лақаб бердим, у муддатидан олдин ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Раҳмонов рингга чиқасолиб — у хоҳ спарринг бўлсин, хоҳ ҳақиқий жанг — урушга киришиб кетади. Шу билан бирга, Санжар ҳам War билан маънодош, демак бу унинг учун идеал лақаб”, — деди Дьюи Купер Газета.uz’га.

Ҳаваскор боксда Санжар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Зиятдинбек Тойгонбаев қўл остида шуғулланиб, 2009 йилда Осиё чемпиони ва 2013 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлди.

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s