Чиппакка чиққан режа

чиппакка_чиккан_режа.jpg

Самад (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартириб берилмоқда) бекорчиликдан зерикиб, ўзига бирор иш-эрмак, қолаверса, уч-тўрт сўм пул топишни ўйлаб юрганида қирғизистонлик Тажанни учратиб қолди. Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманининг Нанай қишлоғи қўшни Қирғизистоннинг шундоққина чегараси. Икки давлат халқи орасида таниш-билишлар бўлиши турган гап, деб ёзади Диёнат нашри.

Шахси номаълум Тажан ҳам Самаднинг ана шундай танишларидан. У йигитнинг кўнглига қўл солиб, бир таклифини ўртага ташлади:

– Катта партия товар бор, шуни Наманганга олиб киролсак, ошиғимиз олчи бўларди. Сен ҳам бир нималик бўлиб қолардинг!

– Ёрдам беришим мумкин, фақат… фойда тенг бўлинади…

– Бўпти, товар мендан, аммо юк машинани ўзинг топасан.

– Э, бу томонидан муаммо йўқ, ишончли таниш бор…

– Сенингча қайси бозорга кирганимиз маъқул?

– “Сардоба”да сотганимиз яхши…

Шу тарзда битим тузилиб, улар ишга киришишди. Самад Исковот қишлоғида яшовчи таниши Мақсудни бу ишга тортишини ўйлаб, кўнгли хотиржам бўлди. Бу йигит Наманган шаҳридаги транспорт хизмати кўрсатиш корхонасида ҳайдовчи эди. Самад уни 1,5 миллион сўм эвазига ёллади ва у бошқарадиган “Камаз” русумли автомашинада товарни айтилган жойга етказиб беришини сўради. Ҳайдовчи белгиланган кунда унга “Камаз”нинг калитини бериб кетгач, Қирғизистондан келадиган товарлар учун машинада яширин жой тайёрлади. Ўша куниёқ Тажан товарлар рўйхати билан пайдо бўлди ва Самаддан автомашина калитини олди-да, уни ўзи бошқариб кетди. Режага кўра, у товарларни “Камаз”га жойлаштириб, келишилган жойга олиб келганини ҳамкорига маълум қилди. Эндиги иш Мақсудга тегишли эди. Аммо Самад қўнғироқ қилганида у синглиси бетоблиги боис Андижонда эканини айтди.

– Хафа бўлмайсан, ўртоқ, боролмайман, хавотир олма, ўрнимга бошқа одамни юбораман, – дея узрхоҳлик қилди ва таниши Нормирзадан “Камаз”ини бошқариб, уйи ёнига келтириб қўйишини сўради.

Ҳеч гапдан хабари йўқ Нормирзага Самад қўнғироқ қилгач, у Мақсуднинг илтимосини бажариш учун келишилган жойга – “Мамай” маҳалла фуқаролар йиғини идораси ёнига борди. Самад билан учрашиб, машина калитини олгач, йўлга тушди. Аммо узоққа боролмади. Заркент блок постида турган божхона ходимлари уни тўхтатиб, машинани текширишди. Юкхонанинг тепа, ён ва олд қисмларига жойлаштирилган товарларни топишгач, Нормирза қўрққанидан қўлидаги товарлар рўйхатини ташлаб юборди.

Бузоқнинг югургани сомонхонагача, деганларидай, Самад билан Мақсуднинг режалари чиппакка чиқди.

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судида кўриб чиқилган ушбу жиноят иши бўйича С. Жумаев ва М. Назаров айбдор, деб топилди.

Натижада Самад олти йил, Мақсуд беш йил муддатга озодликдан маҳрум бўлди. Ашёвий далиллар – салкам 220 миллион 500 минг сўмлик 108 турдаги товар-моддий бойликлар ҳамда жиноят қуроли бўлмиш “Камаз” автомашинаси давлат фойдасига мусодара қилинди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s