Мирзиёев ва Назарбоев ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди

 Фото: akorda.kz

10 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. ЎзА хабарига кўра, мулоқот Қозоғистон томонининг ташаббуси билан ўтказилди, деб ёзади Газета.уз.

Давлат раҳбарлари яқинда олий даражада ўтган учрашувлар чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама этдилар.

Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон делегациялари турли даражадаги амалий ташрифларининг якунларига, устувор йўналишларда муҳим тижорат шартномалари тузилганига юқори баҳо бердилар.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев қатор минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш тўғрисида келишиб олдилар.

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s