Россияда мактаб ўқувчиси ижтимоий тармоқдаги баҳс сабаб ўз тенгдошини пичоқлаб ўлдирди

 Фото: Анатолий Жданов / «Коммерсантъ»

Россиянинг Красноярск шаҳрида ўспирин собиқ синфдошини ижтимоий тармоқдаги баҳс сабаб пичоқлади. Бу ҳақда ўлка Тергов қўмитаси сайтида маълум қилинган.

Тергов маълумотларига кўра, 9 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 16.00 да Судостроительная кўчасидаги уйлардан бирининг ҳовлисига 45-чи мактабнинг тўрт ўқувчиси ва 81-чи мактабнинг 13-ёшли ўқувчиси киришган. Улар бу ерда дўстлар ўртасидаги бўлажак жанжалнинг ташаббускорини кўришди.

Ўқувчилардан бири “куни кеча “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги баҳс давомида ёзилган фикр-мулоҳазалар юзасидан” синфдошлари билан жанжаллашиб кетган. Натижада 13-ёшли ўсмир кутилмаганда кичик пичоқни олиб, ўзининг собиқ синфдоши ўпка қафасининг чап қисмига зарба берган. Шундан сўнг жабрланувчи кўп қон йўқотгани оқибатида йиқилиб қолган.

Воқеа жойига тиббиёт ходимлари етиб келиб, ўсмирга тез тиббий ёрдам кўрсатишмоқчи бўлди. Аммо у вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар бўлган текширув олиб борилмоқда. Терговчилар жанжалда қатнашганларнинг ҳеч бири аввал полиция назоратида бўлмаганини аниқлашди. Айни дамда гувоҳлар, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилар сўроқ қилинмоқда.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s