«- Салом, танишсак бўладими? — Аввал менинг кимлигимни билинг!» (Саволига муносиб жавоб йигитнинг кўзларини очди)

zhenshchina-za-kompyuterom.jpg

Нотаниш йигит бегона бир қизнинг жиғига тегмоқчи бўлиб, саҳифасига:

— Салом, танишсак бўладими? — деб ёзди.

Қиз эса унга шундай жавоб йўллади:

— Аввал менинг ким эканлигимни билинг…

— Сиз азоб бермаслигингиз ва вужудингизнинг бир парчасидан бўлганимни унутмаслигингиз учун Сизнинг қовурғангиздан яралган ҲАВВОман…

— Мен уйингизни сақловчи, бисотингизни асровчи онангизман, синглингизман, қизингизман ва аёлингизман…

— Мен ЖАННАТ оёқлари остида турган ОНАман…

— Мен ўшаманки, ҲАБИБИМИЗ сизга мен ҳақимда: «аёлингизга яхши муносабатда бўлинг», деб васият этиб қолдирганлар…

— Мен ўшаманки, агар СОЛИҲА АЁЛ бўлсам, мингта солиҳ бўлмаган эркакдан афзал…

— Мен ўшаманки, бир куни сизга ўхшаган бир инсоннинг ҳалоли ва жуфти…

— Мен ўшаманки, отам, ака-укаларим, амак -тоғаларим, боболарим номусини елкасида кўтариб юрган ҳаммол…

— Мен ўшаманки, номус аталмиш гавҳарни ягона эгасига тақдим этиш учун кўз қорачиғидек асраб юрган бахил…

Агар сиз эрмак учун, шунчаки вақтичоғлик қилмоқчи бўлсангиз, унда эрмак бўлишни истаганларнинг саҳифаларига бориб, ўша ердан ҳамсуҳбат изланг!

Мен ҳақимда билиб олдингиз, энди ўзингизни таништирсангиз эй ҲУРМАТЛИ инсон?!

Йигит қисқагина қилиб жавоб берди:

— Мен кўзи кўр бир БАНДАман. Сизни тарбиялаган онангизга минг РАҲМАТ!

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s