Сенат амнистия тўғрисидаги масалани кўриб чиқади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси 12 октябрь куни чақирилади. Бу ҳақдаги қарор 10 октябрь куни Сенат Кенгаши томонидан қабул қилинди, деб хабар беради Газета.уз.

Парламент юқори палатаси ахборот хизматининг хабар беришича, мажлис кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24-йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги масала киритилди. Масала Сенатга Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан киритилди.

Сенаторлар шунингдек, бир қатор қонунларни ҳам кўриб чиқади. Улар ичида “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги, “Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар ва “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида ҳамда бошқа қонунчилик актлари бор.

Фото: «Газета.uz»

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s