Тижоратга пул бериш ва олинган фойдани тақсимлаш ҳақида

Islom.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Мен тижорат учун дўстимга пул берсам, тижоратдан олинган фойдани қай тарзда ҳалол тақсимлаш мумкин? Илтимос тўлиқроқ тушунтириб берсангизлар”.

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Бунинг икки сурати бор. Пул беришда иккинчи томон билан шерик бўлишингиз мумкин. Ёки музораба йўлини тутишингиз мумкин. Иккисида ҳам фойдани фоизларда тайин қилиб олишингиз шарт. Масалан “фойданинг 50 фоиз сеники, 50 фоизи меники” каби. 50/50 бўлиши шарт эмас. 30/70 ёки 60/40 ва ҳоказо бўлиши ҳам мумкин. Зарар кўрилганда эса пул берувчи зарар кўриб, меҳнат қилган хизматига куйиб қолади. “Фойда зарар тенг шерик” деган нарса кетмайди. Шундай шарт қўйилган бўлса ҳам бу шарт эътиборга олинмайди ва пул берган пулига зиён қилаверади. Агар пулнинг ҳаммасига куйишни хоҳламаса, меҳнат қилувчига келишилган фойдани берадиган ҳиссасича дастмояни қарз қилиб берсин. Масалан 10.000 пули бўлса, фойдани 50/50 бўлишамиз деб келишишса, “ундан кўра 5.000 сенга қарз бераман, ўша 5.000ни фойдаси сенга, қолган 5000 мени тарафимдан бўлиб, фойдасини берасан. Зиён кўрсак сен 5000дан мен 5000дан зиён кўрган бўламиз” дейди. Бу ҳам 50/50 бўлиши шарт эмас. Келишувга қараб бўлаверади. Шунда пул тикувчи ҳамма пулига куймайди”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s