Тошкентда биринчи мушуклар кўргазмаси бўлиб ўтди (Фото)

Кузги кошкент кўргазмаси. Архив сурат

Кеча Тошкентда биринчи мушуклар кўргазмаси – “Кузги кошкент” бўлиб ўтди, Sputnik хабарига асосан.

Кўргазмада турли туман мушуклар қатнашди. Улар орасида нархи бир неча минг доллар бўлган зотдор мушклар қаторда оддий лекин жуда ёқимтой уй мушуклари ҳам бор эди.

Выставка Осенний кошкент

Кўргазмада қатнашган мушуклар антиқа ва хилма-хиллигини уларнинг зоти номидан ҳам билиб олса бўлади, масалан: канадалик сфинкс, шотландиялик осмақулоқ, бамбино, элф, бенгаллик, форс мушуги, саванна, сервал, мэйнкун ва бошқалар.

Кўргазмада турли зотдор мушук болаларини, барча керакли ҳужжатлари билан бирга сотиб олиш имкони ҳам бор эди. Зотдор бўлмаган уй мушук болаларини эса – бепул тарқатишди.

Выставка Осенний кошкент

Кўргазмага ташриф буюрган айрим мушукбозлар, ўзларининг севимли жониворлари қайси зотга таалуқли эканлигини ҳам соҳа мутахассислари ёрдамида билиб олишди. Бир неча йил кўчадан топиб олинган мушук боласи – уралекс зотидан бўлиб чиқди. Бу албатта унинг меҳрибон эгаларини қувонтирди.

Выставка кошек Осенний Кошкент

Мушуклар орасида ҳақиқий қаҳрамон ҳар бор экан. Айтишларига қараганда, тошкентлик Гоша исмли мушук ўз эгасини чаёндан чақишидан асраб қолган экан.

Ташкилотчилар ушбу кўргазма катта йўлнинг боши эканлигига ва Ўзбекистонда фелинология ривожланишига катта ҳисса қўшишига умид билдиришди. Фелинология – мушукларни ўрганидаган фан. Биринчи бор ўтказилишига қарамасдан FARUS фелинология ассоциациясидан халқаро мақом олди. “Кузги кошкент”га дунёда таниқли фелинологлар: россиялик Ольга Синицина ва қозоғистонлик Евгений Мечковскийлар ташриф буюрди.

Фото: © Sputnik/ / Стрингер

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s