Тошкент ҳайвонот боғида илк маротаба жирафа пайдо бўлди

 Жирафа Алатау.
Фото: tashkentzoo.uz

Тошкент ҳайвонот боғига илк бора жирафа келтирилди, деб хабар беради боғ маъмурияти.

“Ўз коллекциямизга ушбу ноёб жониворни олиш бўйича кўп йиллик ҳаракатлар омадли якун топди, – дейилади хабарда. – Дўстона муносабатдаги Олмаота ҳайвонот боғи бизга ўзининг уч ёшли Алатау жониворини беришга рози бўлди”.

Ёш жирафнинг ота-онаси Хан ва Грация, шунингдек яна бир урғочи Сулу Қозоғистонга Жанубий Африка Республикасидан 2003 йилда олиб келинган. Шу йиллар мобайнида ҳаммаси бўлиб улардан 12 та бола олинди.

“Алатау узоқ йўлни яхши босиб ўтиб, ўз ҳудудида ўрнашиб олди ва у билан шуғулланаётган Шаҳзода исмли ходимнинг қўлидан мева, сабзавот, акация ҳамда қорағоч шохларини олиб, катта иштаҳа билан истеъмол қилмоқда”, – дейилади Тошкент ҳайвонот боғи сайтида.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s