Хиллари Клинтонга ўтириб олган пашша ижтимоий тармоқда машҳур бўлиб кетди

Хиллари Клинтон Хиллари Клинтон
Фото: @AJacksonTV

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари АҚШ президентлигига демократлардан номзод Хиллари Клинтоннинг республикачи Дональд Трамп билан теледебати вақтида қошига ўтириб олган пашшага эътибор қаратишди. Бу ҳақда BusinessInsider ёзмоқда.

Бу ҳолат туфайли ҳаттоки Twitter’да Hilary Clinton Fly («Хиллари Клинтоннинг пашшаси») номли саҳифа ҳам пайдо бўлди. «Менинг телевидениедаги биринчи чиқишим», – дея айтилади твитлардан бирида.

Кўпчилик ушбу вазият ҳақиқатдан ҳам жонли эфирда юз берганига ишонмаган, бироқ бошқалар: «Бу пашша сизнинг телевизорингизда эмас, балки ҳақиқатдан ҳам унинг юзида эди. Ваҳима қилманг», дея уларни ишонтирди.

Donald Trump’s Hair («Дональд Трампнинг соч турмаги») Twitter-саҳифаси ҳам юз берган ҳолатга шарҳ қолдирди: «Пашшалар турли ёқимсиз жойларга қўнишига яна бир исбот».

Баъзи бир фойдаланувчилар дебатлар якунига кўра ғалабани ҳашаротга беришди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлигига сайловлар 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s