Эркаклар хотинларига ҳеч қачон тиш ёриб айтолмайдиган гаплар

95-1.jpg

Эркаклар ўртасида сўровнома ўтказган darakchi.uz, улар хотинларига ҳеч қачон тиш ёриб айтолмайдиган гаплари ҳақида билиб олди, деб ёзмоқда Hordiq.uz.

Эслатиб ўтамиз, бой берилмаган сирларнинг аксарияти аслида сизнинг фойдангизга ишлайди, хонимлар.

«…ойимнинг доим ундан шикоят қилишини! Қайнона-келин муаммоларини янада чигаллаштирмай дейман-да. Тўйдан олдин севганим онамга маъқул келмаган. Негадир ҳамон хотиним у кишига ёқмайди. Бунинг устига, аёлим ҳам жуда аразчи…»

Мансур, 28 ёш

«…биринчи муҳаббатимни ҳар туғилган кунида, албатта, табриклашимни.Аёлим билан ҳам, биринчи муҳаббатим билан ҳам бир синфда ўқиганмиз. Тақдир экан, илк севгим болалик йилларимда қолиб кетди. Аммо уни доим таваллуд айёмида қутлайман. Балким аёлим бундан хабар топса, жанжал қилмас, лекин барибир бу сирлигича қолишини истайман…»

Азамат, 27 ёш

«…ижтимоий тармоқларда бўйдоқлигимни! Шунчаки ортиқча шубҳа-гумонларга берилмаслиги учун ҳам бу борада гапириб ўтирмайман. Барибир интернетда гап отган қизларим билан ҳаётда юзлашмайман-ку, хотиним бўлса, буни нотўғри тушуниши мумкин».

Илҳом, 31 ёш

«…биринчи учрашувимиздан кейин унга уйланмайман, деб жанжал қилганимни! Ўшанда ёш бўлганман-да, негадир менга бир кўришда ёқмаганди. Кейин рафиқамни жудаям яхши кўриб қолганман. Айниқса, фарзандларимнинг дунёга келиши унга бўлган муҳаббатимни ўн чандон оширди».

Фарҳод, 35 ёш

«…ажрашиш ҳақида қатъий ўйлаб кўрганимни! Ҳа, айнан шуни ҳеч қачон айта олмайман. Чунки баъзида инсон ҳисларини бошқаролмайди. Ва аламзадалик сабаб хаёлига турли ўйлар келади, айниқса, эркак киши омад юз ўгирганда ҳаммасига хотинини айблай бошларкан. Бугун ўша пайтдаги бу қароримни унга билдирмай тўғри қилган эканман, дейман».

Расул, 39 ёш

«…хиёнат қилганимни. Эркакчиликда нималар бўлмайди, ахир. Ҳатто рад этиб бўлмайдиган далиллар келтирганида ҳам, тан олмаганман. Шу билан босди-босди бўлиб кетган».

Ғулом, 30 ёш

«…албатта, қанча пул топишимни. Чунки дарров нимага қанча сарфлашим кераклигини ҳисоб-китоб қилиб ташлайди. Чойхона, ошна-оғайничилик деган гаплар борлигини тушунмаса бу аёл зоти».

Олим, 41 ёш

«…Ҳамма гапимни ҳам айтавермаслигимни. Бу бевафолик эмас. Шунчаки ҳар бир инсоннинг ўзига яраша сирлари бўлади».

Асрор, 37 ёш

«…Овқати бемазалигини! Айтиб ҳам кўрай, «Сиз мендан ҳеч рози бўлмагансиз», дея йиғлаб бошлайди…»

Умар, 29 ёш

«…унинг орзуларини амалга ошира олмаётганимдан қийналишимни!Балки кўнгил кечинмаларини аёлига ошкор этиш эркак учун ожизлик деб ҳисобларман…»

Анвар, 33 ёш

«…сузишни билмаслигимни! Умуман катта анҳорларда чўмилишдан фобиям борлигини билмаслигини истардим. Ахир эрим қўрқоқ экан деб ўйлаши мумкин-да…»

Баҳодир, 25 ёш

«…севишимни. У мени яхши кўргандан-да кучлироқ муҳаббат билан севишимни доим ҳам таъкидлайвермайман».

Рашид, 34 ёш

Фото: Hordiq.uz

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s