Ақли заифликка олиб келувчи асосий сабаб маълум қилинди

 Фото: Maurizio Gambarini / DPA / Globallookpress.com

АҚШлик тиббиётчилар инсонда (айниқса ўрта ёшда) узоқ муддат юқори қон босимининг бўлиши кейинчалик оғир оқибатларга олиб келишини аниқлашди. Бунга бағишланган тадқиқот ҳақида Америка кардиология ассоциацияси хабар бермоқда.

Олимларнинг кўрсатишича, юқори қон босими кекса ёшда юрак-қон томири тизими, шунингдек, инсульт ва Альцгеймер касаллиги билан боғлиқ бўлган когнитив хасталиклар ривожланиш эҳтимолини оширади.

Юқори босим, тиббиётчиларнинг тахминича, бош мия томирларига қон етиб боришига салбий таъсир кўрсатади. Бу эса ўз навбатида инсон асаб тизимининг тўлақонли ишлашига ҳалал беради.

Бундай хулосаларга олимлар кекса ёшдаги инсонларда турли когнитив бузилишлар ривожига бағишланган тадқиқотларни кўздан кечириб келишган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда дунёда тахминан 40 миллион нафар инсон турли ақли заифлик кўринишларидан азият чекади. Уларнинг 80 фоизида бош мия томирлари хасталиги ёки Альцгеймер касаллиги аниқланган. Олимларнинг тахминича, 2050 йилга келиб, аҳолининг умумий қариши, ўртача ҳаёт давомийлик даражасининг ошиши ва даволаш услубининг топилмаслиги сабабли бундай кишилар миқдори уч баробарга кўпайиши мумкин.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s