Бош прокуратура вакили: молиявий пирамидага пул тикканларнинг 5-10 фоизигина ўз маблағини қайтариб олиши мумкин

3167450.png

Молиявий пирамида бу ишонувчан фуқароларни шилишга асосланган фирибгарликдир, деб ёзмоқда 1news.uz “Ҳуқуқ” нашрига асосан.

Бош прокуратура вакили Алимардон Аҳмадовга кўра, пул маблағларини жалб қилиш жараёнида аввалги бўғин учун ваъда қилинган “осон пуллар” кейинги бўғин иштирокчиларининг пул маблағлари ҳисобига тўланади. “Ушбу фирибгарлик ҳар қандай кўринишларида ҳам тез тугаши ва ўзининг ягона оқибати сифатида минг-минглаб, ҳатто миллионлаб алданган фуқароларнинг касодини келтириб чиқариши тайин. Статистик маълумотларга кўра, ушбу воситага пул тиккан фуқароларнинг 5-10 фоизигина ўз маблағини қайтариб олиши мумкин, бу ҳам ҳар доим эмас”, деб ёзади А. Аҳмадов.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 23 сентябрдаги қонун билан Ўзбекистон Жиноят кодексига “Пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият” деб номланган 188/1-модда киритилди. Бунга мувофиқ, молиявий пирамидада айбланган шахс ёки гуруҳлар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Фото: 1news.uz

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s