Нопок ишнинг оқибати ёки 45 минг АҚШ долларини олган фирибгар жазога тортилди!

Картинки по запросу фото доллар

Олим Рўзиев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) билан Шокир Ҳасанов иш юзасидан танишиб, яқин бўлиб қолишади. Ўзаро суҳбатларнинг бирида Ш.Ҳасанов танишига уй қуриш учун ер кераклигини айтади. Бу вазиятдан О.Рўзиев ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолишни мақсад қилади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Орадан бир неча кун ўтгач, Олим танишига қўнғироқ қилиб, пойтахтимиздаги “Ипакчилик” маҳалласида ери борлигини, агар келишишса, сотиб юборишини айтади. Аслида бу ер унга эмас, балки туман ҳокимлигига тегишли бўлиб, захирада турган жой эди.

Икковлон ерни бориб кўргач, ўзаро савдолашишади ва 8 сотих ер 45 минг АҚШ долларига баҳоланади. О.Рўзиев танишининг ишончига кириш учун ернинг ҳужжатлари, деб Ш.Ҳасановга умуман бошқа жойнинг ҳужжатларини кўрсатади. О.Рўзиев келишилган пулнинг 20 минг АҚШ долларини шу жойнинг ўзида олади. Орадан маълум вақт ўтгач эса яна 25 минг АҚШ доллар пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.

О.Рўзиев шундай кейин қорасини ҳам кўрсатмайди. Қўнғироқларга баъзида жавоб бериб, тез кунда ерни расмийлаштириб беришини айтади. Бироқ кунлар кетидан ойлар ўтса ҳамки, Ш.Ҳасановнинг иши битмайди. Шундан сўнг у алданганлигини билиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилади.

Тергов-суриштирув жараёнида О.Рўзиевнинг кирдикорлари ошкор бўлди. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан фирибгарнинг қилмишига яраша жазо тайинланди.

Фото: politeka.net

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s