Нью-Йорк сув остида қолиши тахмин қилинди

 Фото: Bryan Smith / Zumapress / Globallookpress.com

Америкалик олимлар Нью-Йорк 2100 йилдан кейин сув остида қолишини башорат қилдилар. Бунга бағишланган тадқиқот ҳақида Ратгер университети хабар бермоқда.

Олимларнинг башоратига кўра, XXII асрда шаҳардаги сув тошқинлари ҳозирги пайтга қараганда 17 маротаба кўпроқ рўй беради. Шу билан бир қаторда, мутахассисларнинг баҳолашича, сув ҳажми 2,7 метргача кўтарилади.

Олимларнинг фикрича, сув тошқинларига Сэнди бўрони каби тропик циклонлар сабаб бўлади. Бундай хулосаларга мутахассислар глобал исиш таъсирини назарда тутувчи метеорологик кузатувлар, геологик материаллар ва иқлим моделларини таҳлилдан ўтказиб келишган.

Эслатиб ўтамиз, Сэнди бўрони 2012 йилнинг октябрида АҚШнинг шарқий соҳили ва Атлантика уммонидаги жануброқда жойлашган оролларга жиддий зарар етказди. Натижада 150 киши ҳалок бўлиб, умумий иқтисодий талофат 68 миллиард доллардан ошиб кетган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s