Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташриф буюрди

 Фото: МТРК / «Газета.uz»

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида шу йилнинг 11 октябрь куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди, деб ёзади Газета.уз.

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига сафарини Ҳаким ат-Термизий мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ушбу воҳага ташрифини одатда мазкур муқаддас қадамжони зиёрат қилишдан бошлар эди. Ислом Каримов ташаббуси билан буюк аллома абадий қўним топган ушбу масканда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, зиёратчилар учун барча қулай шароитлар яратилган.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев божхона терминали ҳам бўлган «Termez Cargo Сentre» халқаро логистика маркази ва бу ерда ташкил этилган автокемпинг фаолияти билан танишди.

Катта миқдордаги юкларга ишлов бериш ва уларни тушириш-ортиш ишлари амалга ошириладиган мазкур корхона ҳудудида божхона терминали биноси, 300 катта юк машиналарига мўлжалланган жой, автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияси, контейнер ва бошқа юкларни сақлаш омборлари жойлашган, бу ерга темир йўл линияси олиб кирилган.

Шавкат Мирзиёев мамлакат жанубий сарҳадларидаги чегара постларидан бирида бўлиб, Ўзбекистон сарҳадларини янада мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар учун шароитларни бунданда яхшилаш зарурлигини қайд этди.

Мутахассислар Термиз шаҳри мавзеларидан бирида кам таъминланган ва ёш оилалар учун яқин йилларда қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли замонавий уйлар лойиҳалари билан таништирди. Қишлоқ жойларда кам таъминланган оилалар учун мўлжалланган якка тартибдаги замонавий, ихчам уй-жойлар лойиҳалари ҳам кўриб чиқилди. Бу объектларнинг барчаси сифатли ва ўз вақтида қурилиб, фойдаланишга топширилиши лозимлиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев қурилиши давом этаётган «Амударё соҳили» спорт-соғломлаштириш мажмуаси объектларини ҳам кўздан кечирди. 21 гектар майдонни эгаллаган ушбу ҳудудда 50 дан зиёд объект қурилади. Жумладан, 200 ўринга мўлжалланган ва йил давомида фаолият кўрсатадиган болалар соғломлаштириш маскани бунёд этилади. Мажмуа таркибидан очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзалари, спорт иншоотлари, турли тўгараклар учун жойлар, аттракционлар, сайилгоҳлар ўрин олади.

Термиз туманида Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган янги «Gold dried fruits export» масъулияти чекланган жамияти корхонасида ҳам бўлди. Бу корхонани ташкил этишга 25 миллион АҚШ доллари йўналтирилган. Мева-сабзавотлар сақлаш, қуритиш, музлатиш ва қадоқлашга мўлжалланган мазкур корхона Хитой, Бельгия, Туркия ва Италияда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

2017 йилда Сурхондарёда пахта майдонларини қисқартириш эвазига 10 минг га суғориладиган ер мева ва сабзавот етиштириш учун фермерларга ажратилиши кутилмоқда.

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s