Ўзбекистондан чиқиш визаси бекор қилинадими?

ovir.jpg

Бош Вазирнинг виртуал қабулхонасига Ўзбекистондан чиқиш визаси (ОВИР)ни бекор қилишни сўраб мурожаат этилгани маълум бўлди. Бу ҳақида change, sputnik ва фейсбук тармоқларида маълумот берилган, деб ёзмоқда Diydoraziz.uz.

Хат муаллифи икки йиллик чиқиш визасини олиш жараёни вақт олади ва ноқулай деб ҳисобламоқда. Шунингдек, у виза анкетасидаги қуйидаги саволларни ўринсиз деб билмоқда.

«Чиқиш визаси расмийлаштирилиши учун талаб этиладиган ҳужжатларда фуқаро бир қатор саволларга жавоб берган ҳолда тегишли анкетани тўлдиради. Унда аслида иккита асосий савол мавжуд: Бу фуқаро аввал судланганми? У давлат сирларига эгами?

Қайд этиш керакки, мазкур икки савол бўйича ҳам тегишли давлат идораларида тўла маълумотлар мавжуд бўлади ва одатда бу тоифага кирувчи шахслар хорижга чиқувчи оддий фуқаролар орасида деярли учрамайди. Қолаверса, хорижга чиқиши тақиқланган ёки чекланганлар тоифасига киритилган фуқаролар тўғрисидаги маълумот чегара идораларига олдиндан берилган бўлиб, бу маълумотни фуқаро чегарани кесиб ўтиш вақтида компьютер орқали автоматик тарзда текшириш мумкин» — деб ёзади муаллиф эгаси.

Ҳозирча хат муаллифига нисбатан расмий жавоб эълон қилинганича йўқ.

Фото: Diydoraziz.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s