Ўзбекистонлик йигит АҚШда онасини ўлдириб, унинг жасадини Нью-Йоркдаги кўлда чўктириб юборди

1476160973_nyu-york.jpg

Ўзбекистонлик мигрант АҚШда ўз онасини ўриндиқнинг тахта оёғи билан уриб ўлдириб, сўнг унинг жасадини кўлда чўктириб юборганликда тахмин қилинмоқда. Бу ҳақида Nuz.uz The Wall Street Journal’га асосан хабар бермоқда.

Нью-Йорк полицияси 21 ёшли Роман Горбуновни қўлга олди. У 58 ёшли онаси, ўзбекистонлик Любовь Горбунованинг қотиллигида гумон қилинмоқда. Тергов тахминига кўра, у онасини дўппослаган вақтида қаттиқ маст ҳолатда бўлган.

Йигит онасини ўлдиргач, уни халтага солиб, таксида кўлга олиб борган. Кейинчалик такси ҳайдовчиси полицияга ёқимсиз ҳидли катта ҳажмдаги халта билан шубҳали шахсни кўлга элтиб қўйгани ҳақида хабар берди.

Полиция Горбуновни кредит карточкаси орқали топди. У карточка билан Бруклиндаги дўконлардан бирида тўловни амалга оширган. Айни дамда Горбуновга нисбатан айбловлар қўйилди.

Ҳалок бўлган аёлнинг яқинлари унинг жасадини АҚШдан Ўзбекистонга олиб бориш учун пул йиғишмоқда.

Фото: Nuz.uz

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s