“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётга электр қурилмаларини олиб чиқишда қоидага амал қилишни сўрамоқда

Ўзбекистон ҳаво йўллари самолёти архив сурат

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси йўловчилардан портатив электрон қурилмаларини самолётда ташиш қоидаларига қатъий амал қилишни сўрайди. Бу ҳақдаги хабар авиакомпания сайтида чоп этилди.

“Халқаро фуқаро авиацияси йўриқномаларига мувофиқ ҳамда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчиларга литий батареяси билан жиҳозланган портатив электрон қурилмаларини фақатгина ҳаво кемаси салонида қўл юки сифатида ёки ўз ёнида олиб чиқиш тавсия этилади”, — дейилади миллий авиакомпания хабарида.

Авиаташувчи самолёт салонида литий батареяли қурилмаларни заряд қилмасликни сўраган.

Фото: Flickr / Dan Nevill

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a comment