Ҳусан Шарипов ва Обид Асомов «Маҳаллада дув-дув гап» фильмининг янги талқинида суратга тушаётгани маълум бўлди

Таниқли сўз устаси Обид Асомов ва Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов билан бирга бир фильмда суратга тушаётгани ҳақида аввал хабар берилган эди.

photo_2016-10-11_10-47-46.jpg Фото: Instagram / @asomov_obid

Маълум бўлишича, икки санъаткор таниқли режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг янги лойиҳасида суратга тушмоқда. Янги фильм ҳақида батафсилроқ ахборот олиш учун Daryo.uz журналисти режиссёр билан боғланди.

«‘Маҳаллада дув-дув гап’ фильмининг замонавий талқинини суратга оляпмиз. Янги фильм номи ҳақида ҳали бир тўхтамга кела олганимизча йўқ, уни, эҳтимол, ‘Ана сюрпризу, мана сюрприз’ деб ҳам номланишимиз мумкин», — деди фильм режиссёри.

Шуҳрат Аббосовнинг қайд этишича, фильмда Ҳусан Шарипов ва Обид Асомовдан ташқари, актрисалар Муқаддас Холиқова, Мадина Мухторова ва яна бир қатор ёш актёрлар рол ижро этади.

 Фото: Instagram / @asomov_obid

Янги «Маҳаллада дув-дув гап»ни суратга олиш ишлари 10 кун Фарғонада, 10 кун Қўқонда, яна 10 кун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s