Ақли заифлик ривожланишига сабаб бўлувчи асосий омил маълум қилинди

 Фото: Globallookpress.com

Нидерландия ва АҚШлик тиббиёт ходимлари инсонда доимий равишда ортостатик коллапснинг (тана жойлашувини бирданига ўзгартириш натижасида артериал қон босимининг жиддий тушиб кетиши) мавжудлиги узоқ муддатли салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини аниқлашди. Тадқиқот ҳақида EurekAlert! нашри хабар бермоқда.

Доимий равишда ортостатик коллапсни ҳис этувчи инсонда норма билан солиштирганда 15 фоизга турли деменциялар, хусусан, Альцгеймер хасталигининг ривожланиши ошади.

Бундай хулосага олимлар сўнгги 24 йил давомида ўтказилган ва ўз ичига олти мингдан зиёд европаликларнинг соғлиғи ҳақидаги маълумотларни қамраб олган тадқиқотларни метатаҳлилдан ўтказиб келишди. Ақли заифликнинг ривожланишига эса, олимларнинг фикрича, бош мияга қон етиб боришининг бузилиши сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввалроқ америкалик шифокорлар ўрта ёшда юқори қон босимининг бўлиши ва кекса ёшда ақли заифлик ривожи ўртасидаги алоқани аниқлаганди. Бунга тиббиётчиларнинг тахминича, бош мияни қон билан таъминлашнинг бузилиши сабабчидир.

Айни дамда дунёда 40 миллион нафар инсон турли деменциялар (ривожланган ақли заифлик)дан азият чекади. Уларнинг 80 фоизида бош мия қон томир касаллиги ёки Альцгеймер хасталиги аниқланган. Олимларнинг баҳолашича, 2050 йилга келиб аҳолининг умумий қариши, ҳаёт давомийлик даражасининг ортиши ва даволаш усулларини топилмаслиги оқибатида уларнинг ҳажми уч баробарга кўпайиши мумкин.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s