Ислом Каримовга Саудия қироли томонидан берилган Каъба ёпинчиғи Татьяна Каримова томонидан “Минор” масжидига ҳадя қилинди (Фото)

420x232_article_1476263756_sTC2Cj.jpg

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва қизлари Лола Каримова 2016 йил 10 октябр куни Тошкент шаҳрида қад ростлаган “Минор” жоме масжидини зиёрат қилиш мақсадида ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги сайти маълум қилди, деб ёзади Darakchi.uz.

Ушбу масжид республикамизнинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бевосита тавсиялари ва ташаббуслари билан 2013 йил 29 июлда Тошкент шаҳрининг Минор маҳалласи ҳудудида бунёд этилган.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва қизлари Лола Каримоваларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, Тошкент шаҳар вакиллиги ходимлари ва масжид жамоаси кутиб олишди. Зиёратчилар даставвал масжидга ўзгача кўрк бағишлаб турган фаввора ва ҳудудда олиб борилган ободонлаштириш ишлари билан таништирилди.

Шунингдек, масжиднинг ички ҳовлиси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги маъмурияти хонаси ва масжид хоноқохини зиёрат қилди.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов масжиднинг қурилиш тарихи, масжид сиғими, юртимизнинг турли вилоятларидан келаётган зиёратчиларнинг юртимиз ва яқинда вафот этган юртбошимиз ҳақларига қилаётган дуоларини айтиб ўтди.

Анвар қориТурсунов масжиднинг қурилиши Ўзбекистон Республикасининг биринчи Призиденти Ислом Каримовнинг ташабуслари билан чиройли ва кўркам ҳолга келтирилганлигини, ушбу қилинган барча ишлар таҳсинга сазовор эканлигини таъкидлаб ўтди.

Татьяна Каримова ва қизлари Лола Каримовалар “Минор” масжидига қилган зиёратларидан мамнун бўлганликларини билдириб, биринчи Президентимизнинг 1992 йил Умра сафарида Саудия Арабистони қироли томонидан ҳадя қилинган кисвани масжид жамоасига ҳадя қилишди. Ушбу кабапўшнинг қадри яна шу билан баландки, ушбу кисва бир йил давомида Кабайи Муаззама ичида сақланганлигидадир.

Зиёрат сўнгида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳақларига Қуръон тиловат қилиниб, руҳи покларига бағишланди. Шунингдек, зиёратчиларга “Минор” масжиди номидан эсдалик совғалар топширилди.

5nq1bdh51a0ruzj95wr3467af.jpg

vb42sov75m8t2yu2geqpclctd.jpg

7pa8uv9nmr39nwku5cjo4ptk6.jpg

wv9gy5vy2gk1uximw07t204g4.jpg

izdelycrn8dczjmp4aygwkftg.jpg

zkgsq02gc6r190e6cgumtagty.jpg

mf9szfh0mzqlqxnmfekeighp2.jpg

t921rqcxpvmu3m7s4i0qwlv2w.jpg

1a38ptrnlh63ksh63yhzga8fr.jpg

urcld3l61phe1p0tzs1vntjui.jpg

qvgvc1dfbg9nbzer7ihmh2b1r.jpg

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s