Орган ходимига пора бермоқчи бўлган валютафуруш жазоланди

big_8892091.jpg

Боёвутлик Ғанижон Пардаев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) пора бериш ҳам жиноят эканлигини билган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимига пора берди ва ўзи суднинг қора курсисига ўтирди.

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, Ғ.Пардаев ноқонуний валюта сотиш жиноят эканлигини билса-да, бундай ишдан ўзини тиймади. У жорий йилнинг март ойида Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси ёнида фуқаро Малика Мўйдиновага 100 АҚШ долларини сотаётган вақтда СВОЖЖДЛҚК департаментининг туман бўлими ходимлари томонидан қўлга олиниб, унинг бу қилмиши тегишли тартибда расмийлаштирилади. Мазкур ҳолат бўйича суриштирув жараёни олиб борилаётган пайтда Ғ.Пардаев ҳуқуқбузарлиги учун чора кўрмаслик эвазига департамент ходимига пора беришини айтади. Департамент ходими унинг таклифига кўнмайди. Ушбу ҳолат учун қонунда белгиланган тартибда чора кўрилишини уқтиради ва ҳолатни ўрганиш жараёнида Ғ.Пардаевдан керакли ҳужжатларни келтириб беришни сўрайди. Вазиятни кўнгилдагидек ҳал эта олмаган валютафуруш эртасига талаб этилган ҳужжатларни тақдим этиш ўрнига, такроран ҳуқуқ-тартибот ходимига пора беришни мақсад қилади. Яъни Ғ.Пардаев бир миллион сўм пулни целлофан пакетга солиб, департамент ходимининг хизмат хонасида унга беради. Бироқ, иш у ўйлаганидек бўлиб чиқмади. “Ишим ҳал бўлди”, деган ўйда ўтирган Ғ.Пардаев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда ашёвий далил билан қўлга олинди.

Орган ходимини пора эвазига ўзининг йўриғига юргазишга ҳаракат қилган Ғ.Пардаевга нисбатан жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар суди ўзининг ҳукмини эълон қилиб, тегишли жазо тайинлади.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s