Шов-шув: АҚШ собиқ президенти Билл Клинтоннинг қора танли суюқоёқдан туғилган никоҳсиз ўғли борми?!

UILYaMS-VA-KLINTON.jpg

У Американинг Арканзас штатида яшовчи 30 ёшли Дэнни Уильямс бўлиб, онаси (исм-фамилияси маълум қилинмаган) ўтмишда суюқоёқлик билан рўзғор тебратган. Бу ҳақда Hordiq.uz ёзмоқда.

1985 йили Билл Клинтон билан катта пул эвазига жами 13 маротаба учрашган. Кейинроқ ҳомиладор бўлиб қолган. Туғилган чақалоқ эса ўзи каби қора танли эмас, балки, буғдойрангга мойил эди. Аёл тушундики, бу боласининг отаси Билл Клинтон. Уильямснинг гапига қараганда, у отаси билан яқиндан танишишни хоҳлайди. Арканзас штатидагилар ҳам Уильям Билл Клинтоннинг ўғли эканига сира шубҳа қилишмайди. Чунки Клинтон 1983-1992 йиллар оралиғида Арканзас штати губернатори сифатида фаолият юритган ва Уильямнинг онаси билан тез-тез учрашиб турган.

ARKANZAS.jpg

— Мени болалигимда отам Билл Клинтоннинг уйига олиб боришган, — деди Уильям. — Аммо Хиллари хоним ичкарига киритмаган…

UILYaM-I-KLINTON.png

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Уильям ўттиз ёшга кириб биринчи маротаба отаси Билл Клинтон экани ҳақида журналистларга гапириб берди. Шу кунга қадар ҳеч кимга бу сирни очмаган. Мана, энди Клинтон илгари Уильямсни ўғли сифатида тан олмаган бўлса-да, яқин орада ДНК таҳлили топширишга розилик билдирди. Уильям эса албатта таҳлил отаси айнан Клинтон эканини тасдиқлашига юз фоиз ишонади.

Фото: Hordiq.uz

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s