Ўзбекистонлик спортчилар армрестлинг бўйича жаҳон чемпионатида 10 медални қўлга киритди

                                                    Фото: Ўзбекистон Армрестлинг федерацияси

1−10 октябрь кунлари Болгариянинг Благоевград шаҳрида армрестлинг бўйича 38-жаҳон чемпионати ҳамда пара-армрестлинг бўйича 19-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақаларда дунёнинг 52 мамлакатидан 1200 спортчи, шу жумладан, 29 нафар Ўзбекистон вакили иштирок этди, дея хабар қилди Армрестлинг федерацияси Газета.uz’га.

Тўртта олтин, учта бронза ва учта бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон термаси дунёнинг энг кучли ўн жамоаси рўйхатидан жой олди.

Ўсмирлар ўртасида Зоҳир Файзуллаев (50 кг гача, ўнг қўл), Мухлиса Турсунбоева (45 кг гача, ўнг ва чап қўл) ва Дониёр Мирзаев (75 кг гача, ўнг қўл) армрестлинг бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

Мирзаев “олтин”дан ташқари, чап қўлда кумуш медалга ҳам сазовор бўлди. Султон Неъматуллаев (80 кг, чап қўл) ва Шохруҳ Абдуёқубов (65 кг, чап қўл) катталар ўртасида вице-чемпион бўлди.

Ҳумора Раҳмонқулов (50 кг гача), Шаҳноза Абдураҳмонова (65 кг) ва Дилобар Абдураҳмонова (60 кг) ўнг қўлда “бронза” соҳибаларига айланди.

Баҳслар якунига кўра ўзбекистонлик халқаро тоифадаги ҳакам Дмитрий Дукаев энг яхши рефери деб топилди.

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s