Ўзбекистон сенаторлари амнистия тўғрисида қарор қабул қилди

senate_13092013-620x380.jpg

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати 12-октябрь, чоршанба кунги ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида қарор қабул қилди, деб ёзади 1news.uz.

Амнистия тўғрисидаги масала парламент юқори палатасига аввалроқ Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан киритилган эди.

Сенаторлар томонидан тасдиқланган амнистия тўғрисидаги қарорга мувофиқ, аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлатлар фуқаролари, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлари, фаол шаклдаги сил касаллиги беморларини жазодан озод қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахслар, шунингдек ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни қасддан содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахслар, шунингдек, жазо муддати тугашига уч йилдан кам вақт қолган шахслар жазодан озод қилинади.

Қасддан қилинган жиноятлар учун ўн йилгача озодликдан маҳрум этилган ва амнистия тўғрисидаги акт бўйича озод қилинмайдиган шахсларнинг ўталмаган жазо муддатининг учдан бир қисмини, ўн йилдан кўпроқ муддатга ҳукм қилинганларнинг — тўртдан бир қисмини қисқартириш кўзда тутилган.

Шунингдек, яхши томонга ўзгариш йўлига қатъий тарзда ўтган, тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, уларнинг таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоатчилик хавфсизлигига қарши жиноятларни содир этган учун биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахслар жазодан озод етилади.

Амнистия узоқ муддатга ёки умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган, ўта хавфли рецидивист деб топилган, тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этган, жиноий уюшма таркибида жиноят содир этган, жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган, афв этиш ёки амнистия тартибида илгари жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган ва яна қасддан жиноят содир этган шахсларга, шунингдек ўлим жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога алмаштирилган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Ушбу қарор эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ижро этилиши лозим.

Foto: Flickr

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s