Ўқишга киритиш ваъдаси билан 108 минг доллар олган фирибгар ушланди

firibgar_hazinabon.jpg

Ўзбекистон олий ўқув юртларига ўқишга киритиш ҳамда маҳбусларни қамоқдан чиқариб бериш ваъдаси билан фуқаролардан жуда катта миқдорда хориж валютаси олиб, уларни чув туширган фирибгар ушланди.

1news.uz’нинг “Ҳуқуқ” нашрига асосан хабар беришича, исми ошкор этилмаган фирибгар Тошкент давлат юридик университетига киритиш учун 18 минг, Ўзбекистон Миллий университетига киритиш учун 6000, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига киритиш учун 5000, Самарқанд давлат университетига киритиш учун 3000 доллар пул олган. Шунингдек, у босқинчилик айбланган фуқарони қамоқдан чиқариш ваъдаси билан унинг қариндошини 7000 долларга чув туширган.

Қайд этилишича, фирибгар томонидан алданган фуқаролардан бири унинг устидан ҳуқуқ идораларига мурожаат қилишини айтгач, уни бўғиб ўлдирган. Фирибгарлик ва қотилликда айбланган судланувчи 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Фото: 1news.uz

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s