iPhone 7 эгасининг юзи ёнида портлаб кетди

 Фото: kkj.cn

Хитой фуқароси видеога олишдан аввал унинг iPhone 7 ускунаси шундоқ юзининг ёнида портлаб кетгани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда Gizmochina.

Ойнанинг бир парчаси эркакнинг юзи ва бармоғини жароҳатлади. Унинг айтишича, Apple хизмат кўрсатиш бўлимига мурожаат қилган ва у ерда Apple бош идораси билан боғланиш тавсия этилган.

Смартфоннинг эгаси етказилган зарар учун товон пули олиш ниятида. Сабаби, унинг сўзларига кўра, оригинал қувватлантириш адаптерини ишлатган бўлиб, аммо iPhone 7’ни айнан қаердан харид қилганини айтмади. Айни дамда рўй берган воқеа юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу iPhone 7’нинг ўт олиб кетиши билан содир бўлган иккинчи ҳолатдир. Сентябрь ойи охирларида Reddit фойдаланувчиси, унинг iPhone 7 Plus ускунаси етказиб берилиш чоғида портлаб кетиб, ҳаттоки ўрамни ҳам ёриб юборганини айтиб ўтганди.

Ўз навбатида Samsung компанияси смартфонларнинг ўзидан-ўзи ёниб кетиши ва портлаши сабаб Galaxy Note 7 ускунасини сотишдан тўхтатгани ҳақида маълум қилди. Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, Samsung ускуна сабаб йўлланган шикоятлар оқибатида 17 миллиард долларни йўқотган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s