Дубайда дунёдаги энг баланд бино қурилиши бошланди

Дубайда дунёдаги энг баланд бино қурилиши бошланди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида “The Tower” номли дунёдаги энг баланд бинонинг қурилиши бошланди. Шу муносабат билан катта тантана уюштирилди. Унда Дубай Амири Муҳаммад бин Рашид ал-Мактумнинг шахсан ўзи иштирок этди, деб хабар бермоқда Muslim.uz.

Шайх ушбу минора ҳақида тўхталиб бундай деди: “Сизларни ишотириб айта оламанки, бу бино архитектура соҳасида янги босқични бошлаб беради. Сизга маълумки, бу борада БАА дунёда етакчиликни қўлдан бермай келмоқда. Ўйлайманки, ушбу иншоот ҳам дунёдаги диққатга сазовор жойлардан бирига айланади”.

Барчани ҳайратга солиши кутилаётган ушбу минора кишини илҳомлантирувчи ажойиб дизайнда яъни лилия (лолагуллилар оиласига мансуб декоратив ўсимлик) гули шаклида қурилади. Минора майдони чўзиқроқ шаклда бўлиб, тепага қараб бўй чўзаётган ғунчани эслатади. Бинонинг қолган қисми эса, гулнинг бандини ёдга солади. Ўзгача назокат ва дид билан қурилиши кутилаётган ушбу ажабтовур бинонинг баландлиги 928 метрни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, бино 2020 йилда қуриб-битказилиши маълум қилинган.

Фото: Muslim.uz

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s