Канадалик олимлар кондиционер ўрнига қордан фойдаланишни таклиф этишмоқда

 Фото: Bernard Weil / Zumapress / Globallookpress.com

Канадалик олимлар ёзда уйларни совутиш учун қишда йўллардан олиб ташланадиган қорлардан фойдаланишни таклиф этишмоқда. Бу ҳақда Clean Technologies and Environmental Policy журналида чоп этилган мақолада сўз юритилади.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, иқлимни назорат қилиш тизимлар ва кондиционерлар Канадада истеъмол қилинувчи электр қувватининг 17 фоизини қамраб олади. Келажакда бу рақам фақатгина ўсади.

Британия Колумбияси Университети олимларининг фикрича, янги технология бундай сарф-харажатларни камайтиришда қўл келади. Шунингдек, йўллардан олиб ташланган қорни қайта ишлаш муаммоси ҳам ҳал этилиши мумкин.

Компьютер моделидаги ҳисоб-китоблар, таклиф этилаётган совутиш тизими ўзини 20 йилда оқлашини кўрсатган. Бундан ташқари, иқлимга бўлган оғирлик, музлатиш ускуналаридан фреон ва таркибида олтингугурт бўлган газларни чиқариб ташланиши, шунингдек, электр қувватининг ишлаши чоғида пайдо бўлувчи парник газлар миқдори ҳам камаяди.

Эркин фойдаланишда бўлган мақола қисмида қорни айнан қандай қўллаш ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган.

Эслатиб ўтамиз, қор ёрдамида иншоотларни совутиш технологияси аввалдан маълум (XIX асрда ундан жамоат жойларини совутишда фойдаланганлар). Бироқ унинг камчилиги шундан иборатки, заҳираларни сақлаш учун жуда ҳам йирик омборхоналар қуриш лозим. Илк кондиционерлар ва музлатгичлар ихтиро қилингач, бундай технологиядан воз кечилган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s