Озода Саидзода: Мен ҳақимда ҳар хил миш-мишлар тарқалишига интернет сабабчи!

photo_2016-10-10_17-58-57.jpg

Озода Саидзодани нафақат хушовоз хонанда, балки халқаро миқёсдаги бастакор сифатида ҳам яхши биламиз. Унинг қўшиқларидаги оҳанг ва дард инсонни ўзига чорламасдан қолмайди.

Hordiq.uz нашри хонанда билан суҳбатлашди. Ушбу интервьюдан олинган баъзи бир савол ва жавобларни эътиборингизга ҳавол қиламиз.

— Озода опа, лицензиянгиз бекор қилинган вақтда кўнглингиздан нималар ўтди?

— Биз ўз вақтида қадрламаган нарсаларимиз йўқ бўлгандан кейин афсус чекиб қоламиз. Бу дунёда мукаммал инсоннинг ўзи йўқ ва ҳаммамиз ҳам хато қиламиз. Хато қилиш инсон зотига хос ва шу хатолардан тўғри хулоса чиқарган инсонгина ҳаётда ютади, деб ўйлайман. Хатоларимдан тўғри хулоса чиқарганман. Буни тушуниб, тўғирлашга ҳаракат қилганим менинг ютуғим, лекин хатони тан олмаслик энг катта хато, назаримда. Шахсан ўзим ўтмиш билан яшашни хоҳламайман. Ўтмиш келажакни такомиллаштиришга халал беради. Инсон қийинчиликларда тобланиб бораверар экан. Ҳаётда кўрганларимиз бизга яхши тажриба ва шунинг учун тушкунлик кайфиятидан йироқман”.

bf620b8297e3b5800c1ee18e3a34c0e0.jpg

— Сиз ҳақингизда жуда кўп миш-мишлар юради. Гоҳида бу миш-мишларни эшитиб, пиар эмасмикин, деган ўйга борамиз…

— Биз ҳозир ахборот асрида яшаяпмиз. Бу асрдаги ақлга сиғмайдиган хабарларни эшитиб, ёқа ушлаймиз. Шу қатори миш-мишларни ҳам. Аввал шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди, дердик, аммо ҳозир бундай деб бўлмайди. Хоҳ интернетда бўлсин, хоҳ ҳаётда ўзимга қаратаман деган уйдирмачилар кўп. Бир инсонга жисмонан зарар етказишдан кўра уни маънан йиқитиш осон бўлиб қолди. Биз ҳақимизда тарқалаётган турли миш-мишлар ва сайтлардаги маълумотларга ишонмасликларини сўрардим. Ахборот бугун энг хавфли қурол бўлиб қолди. Бекорчиликдан ёки эътибор тортиш учун миш-миш ва шов-шув кўтарадиган блогерлар ва сайтлар кўпайиб кетди. Кўпроқ одам жалб қилиш учун қандай ишларга қўл уришаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Авваллари биз блогернинг хабарларини ўқиб, фаоллигини кўриб, журналистдек қабул қилганмиз, хабарларига ишонганмиз. Шоу-бизнес сайтларининг фаоллиги бу улардаги маълумотлар тўғри дегани эмас. Охирги пайтда сайтлардан кўп азият чекканим учун бирорта ҳам сайтни кузатмайман. Ёлғон ахборот чиқарадиган сайтларни ҳам тегишли ташкилотлар назорат қилса, яхши бўларди”.

92f9527f8d70530135eeced46affb77d.jpg

— Ўз виждонингизга қандай баҳо берасиз?

— Виждоним тоза деб ўйлайман. Шу кунгача виждонимга қарши келган кунларим бўлган, лекин бу кўп такрорланмаган. Виждонимга қарши бормаганим учун ҳам ҳаётда кўп қийинчилик кўрдим. Баъзилар тилёғламачи бўлсанг, шунча ишинг тез битади, дейишади. Аммо мен виждон амрига кўп ҳам қарши боролмайман. Бу тарбияга ҳам боғлиқ бўлса керак”.

photo_2016-10-10_18-38-40.jpg

Фото: Hordiq.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s