Онанинг хатоси учун фарзанди онасидан ўч олиши мумкинми?

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидагича мурожаат қилди:

“Muxlis.uz сайт жамоасига ва албатта сизга ташаккур билдирган ҳолда сиздан бир муҳим масалада ёрдам беришингизни сўраб қоламан: сизга айтмоқчи бўлган масала оиладаги она ва қиз ўртасидаги муносабат. Қиз онасига гап қайтаради, тенгма-тенг олишади, уй юмушларининг деярли ҳаммасини онаси қилади. Қиз эса дангасалик қилиб, бирорта юмушга қарашмайди, онасига сира ҳам раҳми келмайди. Ундан нега бундай муомала қилаётганини сўрасам: “Улар кичкиналигимдан ҳамманинг олдида урардилар, уришардилар. Яна отамни писанд қилмайдилар, қариндошлар, қўшнилар олдида ҳам камситадилар. Уйда фақат ўзимиз қолганда-ку, гапирмасам ҳам бўлади. Шу даражада қаттиқ гапирадиларки, ҳеч қайси эркак чидаб туролмайди. Лекин отам ўта оғир, вазмин, сабрли киши бўлганлари учун индамайдилар. Отамдан ҳам хатолик ўтган, лекин онамнинг бундай муомаласи билан қилинган хато тузалиб қолмайди-ку! Отамнинг ўрниларига мен гапираман”, дея жавоб қилди. Энг ачинарлиси шундаки, у қиз ота-онага яхшилик қилиш қай даражада муҳимлиги билади, лекин илмига амал қилмайди. Сиздан илтимос, ўша қизга яхшилаб насиҳат қилсангиз. Зора насиҳатларингиз кор қилса!”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Ислом дини биз мўмин-мусулмон бандаларни ҳар бир тирик жонга раҳм-шафқатли бўлишга ундайди. Ҳатто чумолига ҳам озор беришдан қайтаради. Шундай экан, яратилган жонзотлар ичида энг шарафлиси бўлган инсон зотига икки карра кўпроқ ҳурмат ила муносабатда бўлинади. Инсониятнинг энг яхши вакиллари бўлмиш мусулмонлар бошқа эътиқоддагиларга нисбатан яхши муомалага муносибдирлар. Мусулмонлар ичида яқин қариндошлар, қўни-қўшниларга ўзгалардан кўра кўпроқ мурувват кўрсатилади. Ота-она эса инсон боласи яхшилик қилиши керак бўлган энг муҳтарам зотлардир. Ота-она қайси динда, қандай мартаба ва ёшда бўлишларидан қатъи назар, уларнинг кўнгилларини оғритмаслик шарт.

Она илгари фарзандларига меҳрсиз бўлгани, уларни яхши тарбиялай олмагани бу бошқа масала. Онанинг баъзи хатолари сабаб унга яхшилик қилиш вазифаси фарзанд гарданидан соқит бўлмайди. Балки фарзанд уни дунёга келтириб, боқиб катта қилган онасини эъзозлаши лозим бўлади. “Онам менга меҳр бермаган”, “ёшлигимда ташлаб кетган”, “отамга ҳурматсизлик қилади” каби баҳоналар кетмайди. Зеро, фарзанд ҳарчанд уринмасин, онасининг ҳомиладорлик вақтида, қолаверса тўлғоқ тутганда чеккан бир лаҳзалик оғриғининг ҳақини ҳам адо этолмайди.

Сиз айтаётган синглимизга шуни таъкидлаймизки, ота-онангиз ўртасидаги масалага аралашмаганингиз маъқул. Сабаби отангиз гапириши мумкин бўлган гапларни онангизга айтишга ҳақли эмассиз. Отангиз ўз аёлига бошлиқ. Сиз эса улар учун фарзандсиз, айтларини қилишингиз керак. Шундай экан, ота-онангиз ўртасида баъзи тушунмовчилик ва ҳурматсизлик сабаб онангизни ёмон кўришингиз нотўғри. Бу ишингиз шариат кўрсатмаларига тескари! Унутмайлик, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳони кофир онасига раҳм-шафқат кўрсатишга, унга яхши муомалада бўлишга буюрганлар”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s